Öзбекистон волфрами халқаро эътирофга сазовор бöлди
Öзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) мустақил халқаро аудитдан муваффақиятли öтиб, волфрам бöйиçа РМАП Сонформант мақомини қöлга киритди.

Öзбекистон волфрами халқаро эътирофга сазовор бўлди
Бу Марказий Осиё волфрам саноатида биринчи шундай натижадир.
Жаҳон бозорида металлнинг сифати ва нархи билан бирга, унинг қаердан келгани, қандай шароитда ишлаб чиқарилгани ва харидорга қай тарзда етказиб берилгани ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Йирик саноат компаниялари хомашё етказиб берувчиларни танлашда таъминот занжирининг шаффофлиги ва масъулиятли харид тамойилларига алоҳида эътибор қаратмоқда.
Ўзбекистон технологик металлар комбинати эришган натижанинг аҳамияти ҳам шу билан боғлиқ. РМАП Сонформант мақоми корхонанинг минерал хомашёни масъулиятли етказиб беришга доир тегишли талабларга мувофиқлиги мустақил аудит орқали баҳоланганини англатади.
Бу мақом Ўзбекистон учун қандай имкониятлар яратади?
Халқаро бозорга чиқишда ишлаб чиқариш қуввати ва маҳсулот сифати билан бир қаторда, харидорнинг ишончи ҳам муҳим. Янги мақом Ўзбекистон волфрамининг халқаро харидорлар учун ишончли таъминот манбаи сифатидаги ўрнини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Шунингдек, у йирик саноат компаниялари билан ҳамкорликни ривожлантириш, янги харидорлар билан алоқалар ўрнатиш ва экспорт бозорларини кенгайтириш учун қўшимча асос яратади. Бу, айниқса, етказиб берувчиларга масъулиятли таъминот бўйича талаблар қўядиган компаниялар билан ишлашда аҳамиятлидир.
РМАП тизимининг Европа комиссияси томонидан ҳам расман тан олингани унинг халқаро таъминот занжирларидаги аҳамиятини оширади.
Бу эътироф Ўзбекистон волфрамининг жаҳон бозоридаги мавқеини мустаҳкамлаш ва халқаро харидорлар билан узоқ муддатли ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади.

