Иқтисодиёт

Öзбекистон ва Афğонистон савдоси 5 миллиард долларга етиşи мумкин

Афğонистоннинг Мозори-Şариф şаҳрида Сурхондарё ва Балх вилоятлари тадбиркорлари музокаралар öтказиб, бир қатор келиşувларни имзолади. Şунингдек, афğон şифокорларининг Термиздаги тиббиёт марказига таşрифини таşкил этиşга келиşилди.

Ўзбекистон ва Афғистон ўртасидаги савдо 5 миллиард долларга етиши мумкин

«Дунё» ахборот агентлиги хабарига кўра, тадбиркорлар ўртасидаги бевосита музокараларда ўзаро савдони кўпайтириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинган.

Томонлар паррандачилик, тўқимачилик ва енгил саноат, озиқ-овқат ҳамда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда ҳамкорлик учун катта салоҳият борлигини қайд этган.

Балх вилояти Савдо-инвестиция палатаси секретариати раҳбари Асадуллоҳ Асадий сурхондарёлик тадбиркорларни қишлоқ хўжалиги, саноат, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, тоғ-кон саноати ва паррандачилик соҳаларига сармоя киритишга таклиф қилган.

Афғон томони маълумотига кўра, Андижон вилояти инвесторлари иштирокида Балхда паррандачилик фабрикасини қуриш лойиҳаси амалга оширила бошланган.

Балх вилояти Саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Мавлавий Аҳмадхон Ходим икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажми ўсиб бораётганини таъкидлаган. Унинг баҳосига кўра, яқин йилларда ўзаро товар айирбошлаш 5 миллиард долларга етиши мумкин.

Ходим ўзбекистонлик тадбиркор ва инвесторларга зарур кўмак кўрсатишга тайёрлигини ҳам билдирган.

Музокаралар якунида турли йўналишлар бўйича келишувлар имзоланган. Уларнинг қиймати ва батафсил шартлари хабарда очиқланмаган. Делегация аъзолари Балх вилоятидаги саноат корхоналари фаолияти билан ҳам танишган.

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик Балх вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Саед Аҳмад Шадоб билан учрашувда муҳокама қилинган.

Томонлар яқин кунларда афғон шифокорлари гуруҳининг Термиз шаҳридаги Халқаро савдо маркази ҳудудида жойлашган АКФА Медлине Айритом кўп тармоқли тиббиёт марказига ташрифини ташкил этишга келишган. Ташриф давомида ўзаро англашув меморандумини имзолаш режалаштирилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.