Бошқа

“Зита ва Гита” филмидаги салбий қаҳрамон — Каушалянинг кейинги ҳаёт йўли қандай кечди? (фото)

“Зита ва Гита” филмидаги салбий қаҳрамон — Каушалянинг кейинги ҳаёт йўли қандай кечди? (фото)

Болалар актрисаси, қаҳрамон, ёвуз аёл ва комедия актрисаси сифатида танилган Манорама ҳинд кинематографиясида қарийб 60 йил фаолият юритди. Кўплаб томошабинлар уни айниқса “Зита ва Гита” филмида Зитани қийнаган Каушаля образи орқали эслаб қолади.

Манорама 1926-йил 16-августда Лахорда туғилган. Онаси ирланд, отаси эса насроний-ҳинду бўлган. Унинг асл исми Эрин Иссак Дениелс эди ва у туғилганда чўқинтирилган. Ота-онаси мусиқа билан шуғуллангани сабабли, Эрин болалигидан мумтоз рақс ва мусиқа сирларини ўрганган. У жуда эрта саҳнага чиқишни бошлаган ва бир куни машҳур режиссёр Р.К.Шорининг эътиборига тушган. Қизнинг рақсини кўрган режиссёр отасидан унинг филмларда рол ўйнашига рухсат олиб, унга Манорама исмини берган. Ўша пайтда у 10 ёшда эди. У илк бор “Хазанчи” филмида суратга тушган. Йиллар давомида Манорама Панжобнинг энг талабгир актрисаларидан бирига айланган. Кейинчалик у “Чампа”, “Баднами”, “Чунария” филмларида ўша даврнинг машҳур актёрлари — Мажну, Ниссар ва Васти билан бирга рол ижро этган.

Ҳиндистон бўлингач, актриса Мумбайга кўчишга мажбур бўлган. Янги жойда ҳаёт учун курашдан қийналган пайтда, умидини узаётган Манорамага актёр Чандрамохан ёрдам қўлини чўзган. У нафақат унинг Мумбайда қолишига кўндирган, балки турли продюсер ва режиссёрлар билан ҳам таништирган.

Вақт ўтиши билан актрисага таклифлар бирин-кетин кела бошлаган, бироқ уларнинг барчаси иккинчи даражали роллар эди. Манорама жуда ёшлигида актёр ал-Носирга турмушга чиққан, 20 ёшида эса улар ажрашган. Кейин у ҳаёт йўлини актёр Ражан Хаксар билан боғлаган. Уларнинг Рита Хаксар исмли қизи бор. Рита ҳам 1973-йилда “Сураж ва Чанда” филмида рол ўйнаган, аммо турмушга чиққач, кино оламини тарк этган.

Манорамага салбий роллар бўйича кетма-кет таклифлар келган. “Кўзларим шафқацизларча қисилар, ҳатто овозим хириллоқ оҳангда эди”, − деган эди актриса интервюларнинг бирида. Комик қаҳрамон сифатида у кетма-кет “Миллион рупия”, “Икки гул”, “Гул ва икки боғбон”, “Бомбейдан Гоага” ҳамда “Зита ва Гита” филмларида суратга тушган.

Ўтган асрнинг 70-йилларига келиб, унга деярли рол таклиф қилинмай қўйган. 80-йиллар ҳам актриса учун жуда оғир кечган. У кўп йиллик турмушидан ажраб, ёлғиз яшашга мажбур бўлган. Фақат “Учрашув” филмида кичик ролда кўриниб, шундан сўнг яна кўздан ғойиб бўлган. 80-йиллар охири ва 90-йилларнинг бошида актриса ҳинд сериалларида ишлай бошлаган. Деҳлига кўчиб келиб, Шоҳрух Хон иштирок этган “Дустак” сериалида рол ижро этган.

2000-йилларнинг бошида актрисани Балажи Телефилмс ишлаб чиққан “Кашти” ва “Кундали” филмларида кўриш мумкин эди. 2005-йилда Манорама “Сув” филмида суратга тушган ва танқидчилар унинг ижросидан ҳайратда қолган.

Актрисанинг айтишича, бу унинг биринчи ва охирги танлови бўлган. Филм суратга олишидаги муаммолар сабабли ишлар 5 йил ўтиб давом эттирилган, бироқ актёрлар таркиби ўзгартирилган. Бу Манораманинг сўнгги роли эди. Карьераси давомида 150 та филмда суратга тушган актриса 2008-йил 15-февралда вафот этган. Афсуски, кино саноати вакилларидан ҳеч бири Манорамани сўнгги йўлга кузатишга келмаган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.