Маҳаллий

Зангиотада уч фуқаро тадбиркордан 20 минг доллар ундириб олди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабар беришича, Зангиота туманида уч нафар фуқаро тадбиркордан 20 минг доллар олган. Улар қурилиш пудратларини олиб беришда ёрдам беришни ваъда қилишган. Фуқаролар 100 минг доллар эвазига ИИВнинг тўртта давлат мактабгача таълим ташкилотини реконструкция қилиш ишларини ташкиллаштириб беришни таклиф қилишган. Ишларнинг умумий қиймати 60 млрд сўмни ташкил этган. Улар ушбу масалани юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали ҳал қилиб беришни айтишган. 20 минг долларни олаётган вақтда улар […]

Зангиотада уч нафар фуқаро тадбиркордан 20 минг доллар ундириб олди

Зангиота туманида уч нафар фуқаро тадбиркордан 20 минг доллар олган, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент. Улар қурилиш пудратларини олишда ёрдам беришни ваъда қилишган.

Фуқаролар 100 минг доллар эвазига ИИВнинг тўртта давлат мактабгача таълим ташкилотини реконструкция қилиш ишларини ташкиллаштириб беришни таклиф қилишган. Ишларнинг умумий қиймати 60 млрд сўмни ташкил этган.

Улар ушбу масалани юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали ҳал қилиб беришни даъво қилишган. 20 минг доллар олаётган вақтда улар ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.