Юз минглаб хонадонни ёрита оладиган кемалар водородли ёнилğига мослаşтирилади
Туркиянинг Карповершип компаниясига тегиşли беşта сузувçи электр стансияси Сингапурда кенг кöламли модернизациядан öтказилади. Ҳар бири 600 мегаваттгаçа қувватга мöлжалланган кемалар турли ёнилğилардан, жумладан, водород аралаşмаларидан фойдаланиşга мослаşтирилади. Улар соҳил яқинида туриб, электр энергиясини мамлакатларнинг миллий тармоқларига етказиб беради.

Юз минглаб хонадонни ёритишга қодир кемалар водородли ёқилғига мослаштирилади
Карповершип ва Сингапурнинг кема қуриш ҳамда муҳандислик ишларига ихтисослашган Сеатриум компанияси Вҳале Сласс туркумидаги бешта кемани қайта жиҳозлаш бўйича шартнома имзолади. Келишув янги авлод сузувчи энергоблоклари учун зарур ускуналарни ўрнатиш ва уларни ягона тизимга бирлаштиришни кўзда тутади.
Лойиҳалаш ишлари аллақачон бошланган. Биринчи кема 2027-йил декабрда Сингапурдаги Сеатриум Туас Боулевард Ярд кема қуриш ва таъмирлаш корхонасига етиб келиши режалаштирилган.
У ерда мутахассислар энергетика ускуналарини ўрнатади, механик тизимлар монтажини якунлайди ва стансияни фойдаланишга топширишдан олдин дастлабки синовларни ўтказади. Бу ишлар кемадаги генерация қурилмалари, ёқилғи таъминоти ва электр узатиш тизимларини биргаликда ишлашга тайёрлашни қамраб олади.
Сузувчи электр стансияларига қизиқишнинг асосий сабабларидан бири — уларни зарур ҳудудга нисбатан тез олиб бориб, ишга тушириш мумкинлигидир. Қуруқликда йирик электр стансиясини қуриш бир неча йил давом этиши мумкин. Тайёр энергетика ускуналари жойлаштирилган кема эса соҳилбўйи электр инфратузилмасига уланади.
Карповершип ўз кемаларини «улаб, ишга тушириш» тамойили асосида тайёрлайди. Компаниянинг таъкидлашича, бундай стансиялар белгиланган манзилга етиб келганидан кейин атиги 30 кунда электр ишлаб чиқаришни бошлаши мумкин. Бу муддат кемани қуриш ёки модернизация қилишга эмас, тайёр стансияни жойида ишга туширишга тааллуқли.
Вҳале Сласс компаниянинг энг юқори қувватли сузувчи электр стансиялари туркуми ҳисобланади. Ҳар бир кема 600 мегаваттгача электр қувватини таъминлашга мўлжалланган. Шу ҳисобдан, бешта стансиянинг жами лойиҳавий қуввати 3 минг мегаваттга, яъни 3 гигаваттгача етиши мумкин.
Бундай қувват кўламини оддийроқ тасаввур қилиш учун: истеъмол даражасига қараб, битта шундай кема юз минглаб хонадонни электр билан таъминлай олади. Ишлаб чиқарилган энергия соҳилга узатилиб, умумий тармоқ орқали истеъмолчиларга етказилади.
Янги кемалар конструксиясида келажакда ёқилғи турини ўзгартириш имконияти ҳам ҳисобга олинган. Уларга анъанавий кема ёқилғиси, табиий газ ва водород қўшилган аралашмаларда ишлашга мослаштирилган кўп ёқилғили энергетика қурилмалари ўрнатилади.
Бундай ечим кема корпусини қайта қурмасдан турли ёқилғилардан фойдаланиш имконини бериши керак. Водород аралашмаларига мослик эса келажакда ёқилғи таъминоти ва тегишли инфратузилма ривожланишига қараб, стансияларнинг ишлаш усулини ўзгартириш учун шароит яратади.

