Юнусободда Спарк йўл белгиси устунига урилди
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида Спарк ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл белгиси устунига урилди. Ҳодиса юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

Юнусободда Спарк йўл белгиси устунига бориб урилди
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати берган маълумотга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси 23-сентабр куни соат 09:20 лар атрофида Боғишамол кўчасида юз берган.
Асосий йўл бўйлаб ҳаракатланаётган, 1973-йилда туғилган ҳайдовчи Спарк автомобилини бошқариш устидан назоратни йўқотган. Шундан сўнг машина йўлнинг қатнов қисмига ўрнатилган йўл белгиси устунига урилган.
Расмий хабарда жабрланганлар ҳақида маълумот келтирилмаган. Ҳолатни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари ўрганмоқда.
ЙҲХБ ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишни ва чарчоқ ҳолатида транспорт воситасини бошқармасликни эслатган.

