Маҳаллий

Йўлларда мобил радарлар мавжудлигини махсус белгилар билан кўрсатмасликка рухсат берилди

Ҳукумат йўлларда мобил радарлар мавжудлигини белгилар орқали кўрсатиш талабини бекор қилди. Ушбу талаб энди фақат стационар радарларга тегишли. Ўзгаришдан мақсад сифатида йўл ҳаракати қоидалари бузилишлари сонини камайтириш кўрсатилган.

Йўлларда мобил радарлар борлигини махсус белгилар билан кўрсатиш талаби бекор қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг 29-октабрдаги қарори билан мобил радарлардан фойдаланишда “Радар” йўл белгиси бўлиши шартлиги ҳақидаги талаб бекор қилинди. Бу талаб 2025-йил 1-сентабрдан “Транспорт воситаларидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида"ги қарор билан жорий этилганди.

Эндиликда “Радар” белгиси фақат ҳаракат тезлигини назорат қилувчи стационар радарлар олдига ўрнатилиши лозим.

Йўл ҳаракати қоидалари белги радардан камида 250 метр ва кўпи билан 500 метр масофада жойлашиши кераклиги ҳақидаги норма билан тўлдирилди.

Ўзгаришларнинг мақсади сифатида қоидабузарликларни фото ва видеофиксация қилиш воситаларидан фойдаланишни такомиллаштириш орқали ЙҲҚ бузилишлари сонини камайтириш кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳужжат билан хавфсизлик камарини тақмаслик энди тадбиркорлар томонидан ўрнатилган камералар орқали ҳам қайд этилиши белгиланган.

Бундан ташқари, ЙПХ инспекторлари чорраҳагача 50 метр ва қайрилиб олишгача 20 метр масофада яхлит чизиқни босишни эндиликда ЙҲҚ бузилиши сифатида қайд этмаслиги керак.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.