Маҳаллий

Ўзбекистонда 1-ноябрдан тадбиркорлар ўрнатган камералар хавфсизлик камари тақмаганлик қоидабузарлигини аниқлайди

1-ноябрдан бошлаб тадбиркорлар ўрнатган фото ва видео қайд этиш тизимлари орқали хавфсизлик камаридан фойдаланмаслик қоидабузарликларини қайд этишга рухсат берилади. Бунда ҳайдовчининг юз кўриниши ва камар тақмагани юқори сифатли фотосуратда акс этиши шарт.

Ўзбекистонда 1-ноябрдан бошлаб тадбиркорлар ўрнатган камералар хавфсизлик камарини тақмаслик қоидабузарлигини аниқлай бошлайди.

29-октабр куни “Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори [596-сон] қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.

Қарорга мувофиқ, 2026-йил 1-ноябрдан тадбиркорлар томонидан ўрнатилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали ҳайдовчиларнинг транспортни бошқариш ва йўловчилар ташишда хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслик ҳолатларини қайд этишга рухсат берилади.

Қарор билан Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 21-апрелдаги 232-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, ҳайдовчиларнинг хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслигини фото ва видео қайд этиш тизимига қўйиладиган умумий техник талабларга мувофиқ тизим хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслиги ҳолати бўйича “Маъмурий амалиёт” модулига автоматик равишда қуйидаги маълумотларни узатиш имкониятига эга бўлиши керак.

Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизими орқали хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслик қайд этилганда, ҳайдовчининг юз кўриниши ҳамда хавфсизлик камаридан фойдаланган ёки фойдаланмаганлиги юқори сифатдаги фотосуратларда акс эттирилиши шарт.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.