Дунё

Евгений Пригожиннинг öğли «Вагнер»нинг Африкадаги бизнесини сақлаб қолган ва кенгайтирмоқда

Валл Стреет Жоурнал наşри аниқлаşиçа, унинг оиласи олтин, қурол-яроğ ва гиёҳванд моддалар савдоси орқали йилига 400 миллион доллардан ортиқ маблаğ иşлаб топган.

Евгений Пригожиннинг ўғли «Вагнер»нинг Африкадаги бизнесини сақлаб қолиб, уни кенгайтирмоқда

Евгений Пригожин вафотидан сўнг Россия ҳукумати «Вагнер» хусусий ҳарбий компаниясини ўз назоратига олиб, РФ мудофаа вазирлиги таркибида «Африка корпуси»ни ташкил этган эди. Режага кўра, компаниянинг Африка минтақасидаги ёлланма жангчилари шу корпусга ўтказилиши керак эди.

Бироқ Пригожиннинг ўғли Павел Марказий Африка Республикасидаги (МАР) вагнерчилар устидан назоратни сақлаб қолган ва отасининг бизнесини кенгайтириш билан шуғулланмоқда.

Нашр маълумотига кўра, унга МАР президенти Фостен-Арканж Туадер ёрдам берган. У Кремлдан вагнерчилар ўрнига РФ мудофаа вазирлиги ҳарбийларини олиб келмасликни сўраган ҳамда Пригожиннинг ёлланма жангчиларини ўз мамлакати полицияси, армияси ва разведка бўлинмаларига интеграция қилган.

Ҳозирда мамлакат пойтахти Банги шаҳрида қарийб 500 нафар вагнерчи жойлаштирилган. Улар президентни қўриқламоқда, исёнчиларга қарши кураш олиб бормоқда ҳамда олтин қазиб олиш, гиёҳванд моддалар ва қуроллар савдосидан даромад олмоқда, деб ёзади ВСЖ.

Кичик Пригожин Марказий Африкадаги йилига 250 миллион доллар даромад келтирадиган энг йирик олтин конини назорат қилади. Маҳаллий ҳукумат эса қазиб олинган қимматбаҳо металлни давлат мулки сифатида белгилаб, уни чет элга олиб чиқишга ёрдам беради. Журналистлар қайд этишича, сўнгги уч ой давомида олтинни олиб чиқиш Беларус орқали амалга оширилган.

Бундан ташқари, Пригожин маҳаллий трамадол бозорининг катта қисмини назорат қилади ҳамда Судан ва Ливиядаги исёнчи гуруҳларга қурол сотади. Вагнерчилар МАРда ароқ ва пиво ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўйишган.

Пригожинлар оиласи йилига жами 400 миллион доллардан ортиқ даромад олади, деб ҳисоблайди «Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўйича глобал ташаббус» ташкилоти.

ВСЖ журналистлари суҳбатлашган экспертлар фикрича, кичик Пригожин Марказий Африка Республикасидаги мавқеини мустаҳкамлаш учун Кремл билан ўзига хос келишув тузган. Нашрнинг таъкидлашича, Марказий Африка Республикасида гуруҳга тегишли радиостансиялар ҳам мавжуд бўлиб, улар орқали Ғарбга қарши тарғибот олиб борилади, президент Туадер улуғланади, Россия ҳукумати мадҳ этилади.

Павел Петербургда истиқомат қилади, аммо мунтазам равишда Бангига сафар қилади, деб ёзади ВСЖ. Шундай сафарлардан бирида у Ледгер Плаза меҳмонхонасида тунаган, бу ер эса амалда вагнерчиларнинг Марказий Африка Республикасидаги штаб-квартирасига айланган. Меҳмонхона ҳудуди автомат кўтарган жангчилар томонидан қўриқланади, юқори мартабали мулозимлар ҳам Пригожин билан учрашувга киришидан олдин синчиклаб текширилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.