Спорт

Японияда кучли ёмғир сабаб Осиё ўйинларида қатнашувчи спортчилар эвакуация қилинди

Японияда кучли ёмғир туфайли Осиё ўйинлари иштирокчилари эвакуация қилинди

Осиё ўйинларида қатнашадиган юзлаб спортчилар 10-сентябр куни бошланиши режалаштирилган айрим мусобақалар арафасида, кучли ёмғир Нагоядаги спорт иншоотларига зарар етказгани сабабли вақтинча хавфсиз жойга кўчирилди. Бу ҳақда Реутерс нашри хабар берди.

Манбага кўра, 8-сентябр куни шаҳарда ёғган ёмғир бир соат ичида 104 миллиметрга етган. Кучли ёғингарчиликдан кейин шаҳарнинг айрим ҳудудларида сув тошқини хавфи юзага келиб, маҳаллий ҳокимият эвакуация эълон қилган.

Расмийлар маълумотига кўра, Нагоя порти ҳудудидаги вақтинчалик турар жойларда яшаётган 400 нафар спортчи ва жамоа вакили қисқа муддатга баландроқ ҳудудга кўчирилган. Эвакуация буйруғи тахминан икки соатдан кейин бекор қилиниб, спортчилар яна ўз турар жойларига қайтарилган.

Кучли ёмғир мусобақа иншоотларига ҳам таъсир кўрсатган. Айрим спорт мажмуаларининг томидан сув ўтгани қайд этилган. Бироқ шаҳар мери Ичиро Ҳиросава таъкидлашича, иншоотларга жиддий зарар етмаган ва мусобақаларни белгиланган муддатда ўтказишга халақит берадиган ҳолат кузатилмаган.

Маълумот учун, Осиё ўйинларининг расмий очилиш маросими 19-сентябр куни бўлиб ўтади. Айрим мусобақалар эса олдинроқ бошланади. Жумладан, баскетбол баҳслари 10-сентябр, футбол учрашувлари эса 15-сентябр куни бошланиши режалаштирилган. Осиё ўйинларида 17 мингдан ортиқ спортчи ва расмийлар иштирок этиши кутилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.