Маҳаллий

Япония жамғармаси 22 минг ўзбекистонликни тоза ичимлик суви билан таъминлади ва яна 1 миллион доллар грант маблағлари ажратади

Аҳолининг тоза ичимлик сувидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва сув инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган уч йиллик JTI WASH Ўзбекистон лойиҳаси якунлари сарҳисоб қилинди. Уни амалга ошириш давомида 22 мингдан ортиқ аҳолининг сув таъминоти яхшиланди, деб хабар беради Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати. Лойиҳа 2023 йилдан буён вазирлик, JTI Foundation ва «Тараққиёт» ННТ билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Тўртта […]

Япония жамғармаси 22 минг ўзбекистонликни тоза ичимлик суви билан таъминлади ва яна 1 млн доллар грант маблағлари ажратади

Аҳолининг тоза ичимлик сувидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва сув инфраструктурасини ривожлантиришга қаратилган уч йиллик JTI WASH Ўзбекистон лойиҳаси якунлари сарҳисоб қилинди. Уни амалга ошириш давомида 22 мингдан ортиқ аҳолининг сув таъминоти яхшиланди, деб хабар беради Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати.

Лойиҳа 2023 йилдан бери вазирлик, JTI Foundation ва «Тараққиёт» ННТ билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Наманган ва Фарғона вилоятларининг тўртта маҳалласида 112 км дан ортиқ ичимлик суви тармоқлари ётқизилди, шунингдек, олтита сув хўжалиги иншоотида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилди.

2026 йил охиригача яхшиланган сув таъминотидан фойдаланиш имкониятига эга бўлган аҳоли сонини 26 мингдан ортиқ кишига етказиш режалаштирилган.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Хидоятов чекка ҳудудлар аҳолисининг турмуш сифатини яхшилаш, хавфсиз ичимлик сувидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва барқарор сув инфраструктурасини яратишга қўшган ҳиссаси учун JTI Foundation’га миннатдорчилик хатини топширди.

JTI директорлар кенгаши раиси Сигеаки Окамото лойиҳани давом эттириш учун 1 млн доллар миқдорида қўшимча грант ажратилишини маълум қилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.