Яндех Мапс Тошкент ва Самарқанд аеропортлари ҳамда савдо марказларида бинолар ички навигациясини йўлга қўйди
Яндех Мапс Тошкент ва Самарқанд аеропортлари ҳамда йирик савдо марказларида бино ичида навигация имкониятини қўшди. Энди фойдаланувчилар қаватлар, эскалаторлар, лифтлар ва ўтиш жойларини ҳисобга олган ҳолда керакли нуқтагача маршрут тузиши мумкин.

Яндех Мапс Тошкент ва Самарқанд аеропортлари ҳамда савдо марказларида бино ичида навигацияни ишга туширди
Кузги туристик мавсум бошланиши арафасида Яндех Мапсъда илк бор Тошкент ва Самарқанд аеропортлари ҳамда йирик савдо марказлари ичида йўналиш тузиш имконияти пайдо бўлди. Ушбу функсия маҳаллий аҳоли ва сайёҳларга нотаниш биноларда тезроқ йўл топишга, аеропортда керакли гейтни, савдо марказида эса керакли дўкон ёки ресторанни осон аниқлашга ёрдам беради. Маршрутлар биноларнинг қаватлари, ўтиш жойлари, зинапоялар, лифтлар ва эскалаторлар ҳисобга олинган ҳолда тузилади.
Куз фаслида сайёҳлар оқими ошиб бораётган бир пайтда бундай имконият айниқса долзарб. Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2026-йилнинг дастлабки етти ойида Ўзбекистонга 7,75 миллион нафар сайёҳ келган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 22,6 фоизга юқори. Туристик оқимдаги ўсиш Яндех Мапсъдан фойдаланиш статистикаларида ҳам акс этмоқда. Масалан, ёз ойларида Тошкент ва Самарқанд аеропортлари ҳамда савдо марказлари — сайёҳлар маршрутидаги муҳим нуқталар — Яндех Мапсъда ўртача кунига ўтган йилга қараганда қарийб 40 фоиз кўпроқ қидирилган.
Тошкентда энди Ислом Каримов номидаги халқаро аеропорт, шунингдек, бешта машҳур савдо маркази: Ташкент Ситй Малл, Самарканд Дарвоза, Ривиера Малл, Сомпасс ва Атлас Чимган ичида маршрут тузиш мумкин.
Самарқандда эса фойдаланувчилар Самарқанд халқаро аеропорти, шунингдек, учта йирик савдо маркази: Фамилй Парк, Макон Малл ва М. Барака ичида тезроқ йўналиш топишлари мумкин.
Маршрут кўчадан бошланиб, бино ичида давом этиши ҳам мумкин. Масалан, фойдаланувчи яқин автобус бекатидан муайян дўкон ёки ресторангача йўлни туза олади. Яндех Мапс бинонинг мос кириш жойини кўрсатади ва кейин савдо маркази ичида керакли нуқтага йўналтириб боради. Шунингдек, хизмат энг яқин лифт ёки эскалаторни топишда, ёки автотураргоҳга чиқиш жойига қайтишда ҳам ёрдам беради.
Бино ичида маршрут тузиш учун фойдаланувчи ўз турган қаватини танлаши, жойлашувини аниқлаши ва бориш керак бўлган нуқтани кўрсатиши лозим. Манзилга бир нечта йўл орқали бориш мумкин бўлса, хизмат турли маршрут вариантларини таклиф қилади.
Аеропортлардаги навигация йўловчиларга терминал ичида тезроқ йўл топиш ва керакли гейтни аниқлашда ёрдам беради. Гейтгача маршрут тузиш учун харитадан керакли гейтни топиш, нуқтани босиб туриш ва “Шу ерга” тугмасини танлаш кифоя.
Функсияни ишга тушириш учун биноларнинг қаватма-қават схемалари янгиланди, кириш жойлари, ўтиш йўлаклари, зинапоялар, лифтлар, эскалаторлар ва бошқа обьектларнинг жойлашуви аниқлаштирилди. Маршрут тузиш алгоритмлари биноларнинг қаватларини ҳисобга олади ва турли қаватларда жойлашган нуқталар ўртасида ҳам йўналиш тузиш имконини беради.
Келгусида Ўзбекистонда бино ичида маршрут тузиш мумкин бўлган обьектлар рўйхати кенгайтирилади.
Яндех Мапс иловасини Гоогле Плай ёки Апп Стореъдан юклаб олиш мумкин.
Яндех Мапс — кундалик шаҳар ҳаётидаги турли вазифаларни ҳал қилишга ёрдам берадиган илова. Унда энг яқин кафе, дўкон ёки дорихонани топишдан тортиб, нотаниш ҳудудга боришгача бўлган вазифаларни осон ҳал қилиш мумкин. Иловада керакли ташкилотлар ва шаҳар обьектларини топиш, уларнинг иш вақти, фотосуратлари, рейтинглари, шарҳлари ва бошқа фойдали маълумотларни кўриш, шунингдек, исталган транспорт турида ёки пиёда қулай маршрут тузиш мумкин.

