«Яндекс» Украина дронлари ҳужумидан сöнг суперкомпютерларини кöçирди
Россиянинг «Яндекс» компанияси дронлар ҳужумидан сöнг барçа уçта суперкомпютерини янги манзилларга кöçирди.

«Яндекс» Украина дронлари ҳужумидан сўнг суперкомпютерларини кўчирди
РБК хабарига кўра, гап «Ляпунов», «Галуşкин» ва «Çервоненкис» компютерлари ҳақида бормоқда. «Яндекс» компаниясининг таъкидлашича, маълумотларни қайта ишлаш марказларига (ЦОД) уюштирилган дрон ҳужумлари давомида уларга зарар етмаган.
Энди улар маълумотлар марказларидан олиб чиқилган ва янги манзилларда ўрнатилмоқда:
«Улар шу пайтгача турган жойларидан олиб чиқилди ва ҳозир янги ҳисоблаш майдончаларида ишга туширилмоқда. Суперкомпютерлардан аввалгидек «Яндекс» хизматлари учун инфратузилма сифатида ҳамда фундаментал тил моделларини ўқитишда фойдаланиш давом эттирилади», - деб маълум қилди компания.
«Яндекс» маълумотлар марказлари жорий октабр ойида уч марта дронлар ҳужумига учради: зарбалар Рязан вилоятининг Сасово шаҳри, шунингдек, Калуга ва Владимирдаги ЦОД обьектларига тўғри келди. Ҳужумлар нафақат компаниянинг булутли хизматлари, балки бошқа тизимлар, жумладан, давлат тизимлари фаолиятига ҳам таъсир кўрсатди. Бундан ташқари, компаниянинг Ўзбекистондаги сервисларида ҳам узилишлар кузатилган эди.

