Дунё

Яманда ҳусийчиларга қарши кенг кўламли операция бошланади

Яман ҳукумати ҳусийлар назоратидаги ҳудудларга йирик ҳужум тайёрламоқда. Операция бошланганини мамлакат президенти Рашад ал-Алимий эълон қилди. Ҳукумат кучлари жанговар ҳаракатларни ҳусийлар назоратидаги ҳудудлар қайтариб олингунга қадар давом эттириш ниятида. Аввалроқ расмийлар умумий сафарбарлик эълон қилган эди. Reuters хабарига кўра, операцияга 100 мингдан ортиқ Яман ҳарбий хизматчиси жалб этилиши мумкин. Саудия Арабистони ҳаводан ёрдам кўрсатиши кутилмоқда. Манбалар […]

Яманда ҳусийчиларга қарши кенг кўламли операция тайёрланмоқда

Яман расмийлари ҳусийчилар назорати остидаги ҳудудларга йирик ҳужум уюштиришга тайёргарлик кўрмоқда. Операция бошланганини мамлакат президенти Рашад ал-Алимий эълон қилди.

Ҳукумат кучлари ҳусийчилар назорат қилаётган ҳудудлар қайтариб олингунга қадар жанговар ҳаракатларни давом эттириш ниятида. Аввалроқ расмийлар умумий сафарбарлик эълон қилган эди.

Reuters хабарига кўра, операцияга 100 мингдан ортиқ Яман ҳарбий хизматчиси жалб этилиши мумкин. Саудия Арабистони ҳаводан ёрдам кўрсатиши кутилмоқда.

Агентлик манбаларининг аниқлик киритишича, қуруқликдаги ҳаракатларни Яман кучлари амалга оширади, Саудия ҳарбийлари эса ҳаводан қўллаб-қувватлашни ўз зиммасига олади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.