Маҳаллий

Йöловçилар уçун ягона çипта тизимини жорий этиş режалаşтирилмоқда

Уşбу тизим орқали йöловçилар поезд, самолёт, автобус ва şаҳар жамоат транспортининг ҳаракат жадвали, йöналиşлари, çипта нархлари ҳамда мавжуд бöş öринлар ҳақида маълумот олиşлари мумкин бöлади.

Ёловчилар учун ягона чипта тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда темир йўл, ҳаво, автобус ва шаҳар жамоат транспорти хизматларини бирлаштирувчи «Бир йўл» ягона миллий рақамли транспорт платформасини ишга тушириш режалаштирилмоқда.

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қарор лойиҳасида сўз боради.

Платформани 2028-йил 1-январдан жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Ушбу тизим орқали йўловчилар поезд, самолёт, автобус ва шаҳар жамоат транспортининг ҳаракат жадвали, йўналишлари, чипта нархлари ҳамда мавжуд бўш ўринлар ҳақида маълумот олишлари мумкин бўлади.

Шунингдек, бир нечта транспорт туридан фойдаланиб сафар қилишни ягона буюртма ва тўлов асосида ташкил этиш имконияти яратилади.

Дастлабки синов тариқасида 2027-йил 1-июлдан «Тошкент аеропорти - Урганч аеропорти - Хива темир йўл вокзали» йўналишида ягона чипта тизимини жорий этиш чоралари кўрилиши белгиланмоқда.

Бундан ташқари, поездлар, самолётлар ва автобусларнинг ҳаракат жадвалларини сунъий интеллект ёрдамида ўзаро мувофиқлаштириш назарда тутилмоқда. Бунда автобусларнинг ҳаракат вақти поездлар ва авиақатновлар жадвалига мувофиқлаштирилади.

Қарор лойиҳаси 11-ноябргача жамоатчилик муҳокамасида бўлади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.