Маҳаллий

Йöлларда мобил радарлар ҳақида олдиндан огоҳлантирилмаслиги мумкин

Öзбекистонда радарлар ҳақида огоҳлантирувçи йöл белгисини öрнатиş талаби öзгартирилди. Янги таҳрирда бу мажбурият фақат стационар радарларга нисбатан сақлаб қолинган. Бундан мобил радарлар олдидан алоҳида огоҳлантирувçи белги öрнатилмаслиги мумкинлиги келиб çиқади.

Ёлларда мобил радарлар ҳақида олдиндан огоҳлантириш шарт бўлмаслиги мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 29-октабрдаги 596-сон қарори билан ҳукуматнинг 2025-йил 15-майдаги 318-сон қарорига тегишли ўзгартириш киритилди.

Олдинги тартибга кўра, 2025-йил 1-сентабрдан тезликни назорат қилувчи ҳар қандай турдаги стационар ва мобил радарлар жойлашган ҳудудда ҳамда уларга 250–500 метр масофада «Радар» йўл белгисини ўрнатиш мажбурий эди.

Янги қарорда ушбу банд қайта баён қилиниб, ундаги «ҳар қандай турдаги стационар ва мобил радарлар» ибораси ўрнига «стационар радарлар» деб белгиланди. Натижада мобил радарлар мазкур мажбурий талаб доирасидан чиқарилди.

Шунингдек, Йўл ҳаракати қоидаларидаги 5.43 - «Радар» белгисига оид бандга ҳам ўзгартириш киритилган. Унга кўра, белги ҳаракат тезлиги стационар радарлар ёрдамида назорат қилинаётган жойларгача 250–500 метр масофада ўрнатилади.

Шундай қилиб, стационар радарлар олдидан ҳайдовчиларни белги орқали огоҳлантириш мажбурияти сақланмоқда. Мобил радарлар бўйича эса бундай мажбурият янги таҳрирда назарда тутилмаган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.