Маҳаллий

Хусусий таълим ҳақидаги мифлар: бўлиш ёки бўлмаслик?

Ҳар янги ўқув йилида кўплаб оилалар яна бир бор ўзларига савол беришади: бола учун қайси мактабни танлаган маъқул — давлат мактабиними ёки хусусий мактабни?

Хусусий таълим ҳақидаги мифлар: бўлиш ёки бўлмаслик?

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда хусусий таълим таълим тизимининг сезиларли қисмига айланди. Ота-оналар замонавийроқ ёндашувлар, кучли инглиз тили, қўшимча фанлар, кичик синфлар, турли тўгараклар ва мактаб билан яқинроқ алоқани кутишади. Ва бу табиий: агар оила боланинг таълимига сезиларли маблағ сарфлаётган бўлса, у сифатни талаб қилишга ҳақли.

Бироқ, хусусий мактабларнинг ривожланиши билан бирга бошқача фикр ҳам пайдо бўлди: гўёки ўқиш учун тўлов таълимнинг асосий тамойилларини автоматик равишда ўзгартиради. Талаблар гўёки мажбурий бўлмай қолади, баҳолар — кафолатланади, натижа учун барча масъулият эса тўлиқ мактаб зиммасига ўтади.

Аслида, яхши хусусий мактаб талабларнинг йўқлиги билан эмас, балки таълим муҳитининг сифати ва болага тақдим этадиган имкониятлар кўлами билан ажралиб туради.

1-миф. «Мен ўқиш учун тўлов қиляпман — демак, болам учун фақат мактаб тўлиқ жавобгар. Мен эса бўш вақтимни бекорчилик билан ўтказишим мумкин, чунки боланинг таълими учун пул тўланган».

Ҳақиқат: Таълим — бу доимо икки томонлама жараён ва шерикликдир. Мактаб ҳақиқатан ҳам жиддий масъулиятни ўз зиммасига олади: жараённи ташкил қилади, хавфсизликни таъминлайди, профессионалларни танлайди ва ривожланишни кузатиб боради. Аммо таълимни тўлиқ топшириб қўйиб бўлмайди. Доно халқимизда «Қарс икки қўлдан чиқади» деган мақол бор. Бир қўл билан тугун тугиб бўлмаслигини тушуниш муҳим. Ўқишда ҳам худди шундай. Ўқитувчи ҳар куни пунктуаллик ҳақида эслатиши мумкин, аммо агар уйда кечикиш одат тусига кирган бўлса, бу одатни ўзгартириш қийин. Энг яхши лаборатория ва кутубхоналарни тақдим этиш мумкин, лекин фанни ўқувчининг ўрнига ўрганиб бўлмайди.

Хусусий мактаб — бу «масъулиятни топшириш» хизмати эмас, балки оиланинг тарбия ва таълимдаги асосий шеригидир.

2-миф. «Хусусий секторда қоидаларни ўзингга мослаштириб олиш мумкин».

Ҳақиқат: Мактаб қоидалари баъзан маъмурият томонидан ўйлаб топилган тақиқлар тўплами сифатида қабул қилинади: дарсда телефондан фойдаланиш мумкин эмас, ўз вақтида келиш, жадвалга, кийиниш форматига, хулқ-атвор меъёрларига ва белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилиш керак.

Аммо мактаб қоидалари биргина директор, ўқитувчи ёки бир гуруҳ педагогларнинг шахсий инжиқлиги эмас.

Давлат таълим стандартлари ва норматив талаблари таълимни ташкил этишнинг умумий доирасини белгилайди, мактабнинг ички регламентлари эса ушбу талабларни, педагогларнинг кўп йиллик тажрибасини ва муайян мактабнинг хусусиятларини кундалик иш тизимига кўчиради.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.