Маҳаллий

Хорижга ўқиш учун кетаётган ўзбекистонликлар сони 33 фоизга камайди

2026-йилнинг 9 ой мобайнида ўқиш мақсадида хорижга чиққан ўзбекистонликлар 8,1 минг нафарга камайди

Хорижда таҳсил олиш учун кетаётган ўзбекистонликлар сони 33 фоизга қисқарди

2026-йил январ–сентябр ойларида 16 522 нафар Ўзбекистон фуқароси ўқиш мақсадида хорижга сафар қилган.

Бу кўрсаткич 2025-йилнинг шу даврига нисбатан 33 фоизга кам. Ўтган йилнинг дастлабки тўққиз ойида ўқиш учун хорижга чиққан ўзбекистонликлар сони қарийб 24,6 минг нафарни ташкил этган.

2025-йил январ–сентябр ойларида ўзбекистонликлар ўқиш мақсадида энг кўп Тожикистонга сафар қилган — 5 534 нафар. 2026-йилнинг мос даврида эса Россия биринчи ўринга чиққан.

2026-йилнинг 9 ойида Россияга ўқиш учун 3 847 нафар Ўзбекистон фуқароси борган. Қирғиз Республикаси 2 809 нафар билан иккинчи, Корея Республикаси 2 118 нафар билан учинчи ўринда қайд этилган.

Ўқиш мақсадида Туркияга 1 818 нафар, Хитойга 1 248 нафар, Қозоғистонга 1 112 нафар ва Тожикистонга 904 нафар ўзбекистонлик сафар қилган.

Буюк Британияга 784 нафар, Германияга 374 нафар ва АҚШга 231 нафар Ўзбекистон фуқароси ўқиш учун борган. Бошқа давлатларга сафар қилганлар сони 1 277 нафарни ташкил этган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.