Дунё

Хитойнинг Циндао шаҳрида кемадаги ёнғин оқибатида 25 киши ҳалок бўлди

Хитойнинг Шаньдун провинциясидаги Циндао шаҳри портида хориж байроғи остидаги қуруқ юк ташувчи кемада ёнғин юз берди

Хитойнинг Циндао шаҳридаги кемада юз берган ёнғинда 25 киши ҳалок бўлди

Хитойнинг Шаньдун провинциясидаги Циндао шаҳри портида хориж байроғи остидаги қуруқ юк ташувчи кемада ёнғин чиқди. 25 киши ҳалок бўлди, яна беш киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда Global Times нашри.

Кема Хитой давлат кемасозлик корпорацияси таркибига кирувчи Qingdao Beihai Shipbuilding Co. верфида техник хизмат кўрсатишда бўлган. Ёнғин маҳаллий вақт билан соат 11:15 да (Тошкент вақти билан 8:15 да) бошланган. Воқеа жойига фавқулодда хизматлар етиб келган. Ёнғинни маҳаллий вақт билан соат 14:30 га (Тошкент вақти билан 11:30 га) келиб ўчиришга муваффақ бўлинган.

Ёнғин вақтида бортда 42 киши бўлган. 12 кишини хавфсиз эвакуация қилишга муваффақ бўлинган. Беш нафар жабрланувчи шифохонага етказилган, уларнинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда.

AFP маълумотларига кўра, гап Либерия байроғи остида сузувчи, узунлиги 190 метр бўлган балкер ҳақида бормоқда. Гувоҳлар Франция агентлигига тутунни кўришгани, бироқ портлаш товушларини эшитмагани ва ҳеч қандай ўзига хос ҳидларни сезишмаганини айтишган.

ХХР Раиси Си Цзиньпин «айбдорларни қатъий жавобгарликка тортиш»га чақирди ва келажакда бу каби ҳодисаларнинг олдини олиш чораларини кўришни топширди, деб хабар беради «Синьхуа» агентлиги.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.