Хитойнинг 135 метрлик гиганти денгиз остида йöл оçмоқда
Хитойда узунлиги 135 метр бöлган улкан туннел қазиş маşинаси денгиз остида темирйöл уçун йöл оçмоқда. «Юнçжоу» деб номланган комплексни операторлар қуруқликдаги марказдан масофадан боşқаряпти. Камералар ва датçиклар унинг иşини узлуксиз кузатиб, эҳтимолий носозликлар ҳақида мутахассисларнинг смартфонларига хабар юборади.

Хитойнинг 135 метрлик гиганти денгиз остида йўл очмоқда
«Юнçжоу» комплекси Хитойнинг Çжецзян вилоятидаги Нинбо ва Çжоуşан шаҳарларини боғлайдиган Сзинтан сувости туннели қурилишида ишламоқда. Ушбу иншоот дунёдаги энг узун денгиз ости тезюрар темирйўл туннели сифатида тавсифланмоқда.
Туннелнинг умумий узунлиги 16,18 километрни ташкил этади. Шундан 11,21 километри махсус туннел қазиш машиналари ёрдамида очилади. Икки томондан бир-бирига қараб ҳаракатланаётган комплекслар денгиз остида белгиланган нуқтада туташиши керак.
Нинбо томонидан ишлаётган «Юнçжоу» ҳозирга қадар тўрт километрдан ортиқ масофани қазиб ўтган. Бу машинага ажратилган қазиш ишларининг қарийб 83 фоизи бажарилганини англатади.
Ҳозир комплекс трассанинг қарийб 93 метр чуқурликдаги қисмига яқинлашмоқда. Олдинга силжигани сари геологик шароит мураккаблашиб, қазиш ишлари ҳам қийинлашяпти.
Операторлар машинани қазиш нуқтасидан бир неча километр узоқликда, қуруқликда жойлашган бошқарув марказидан назорат қилади. Шу билан бирга, комплекс ичидаги мутахассислар ускуналарнинг ишлашини жойида кузатиб туради.
Масофавий бошқарув тизими ер устидаги марказни машинанинг ер остидаги ищи тизимлари билан боғлайди. Камералар ва датчиклар айланувчи кесиш қисмининг ҳолати, кескичларнинг ейилиши ҳамда қазиш кўрсаткичларини реал вақтда кузатади. Бу муҳандисларга носозликларни пайдо бўлиши билан аниқлаш имконини беради.
Назорат тизими огоҳлантиришларни бевосита мутахассисларнинг смартфонларига ҳам юборади. Масалан, кесиш қисмининг буровчи моментида ғайриоддий ўзгариш кузатилса, туннел қопламасининг сегментлари силжиса ёки мой тизими ва зичлагичлардаги босим ўзгарса, масъул ходимлар дарҳол хабар олади.
«Юнçжоу» айнан шу трассанинг мураккаб геологик шароитларига мослаб яратилган. Унинг қазиш диаметри 14,57 метрни ташкил этади, айланувчи олд қисмига эса 308 та кескич ўрнатилган. Комплекс 2024-йил май ойида иш бошлаган.
Нинбо томонидаги йўналишнинг қарийб 70 фоизи қазиш учун ноқулай қатламлардан иборат. Машина айрим жойларда яхлит қаттиқ қоя жинсларини, бошқа ҳудудларда эса юмшоқ грунтни кесиб ўтишига тўғри келади. Баъзи участкаларда унинг кесиш қисми бир вақтнинг ўзида ҳам юмшоқ грунтга, ҳам ўта қаттиқ тоғ жинсларига дуч келади.
Қоя жинсларининг мустаҳкамлиги 240 мегапаскалгача етади. Манбада келтирилишича, бу оддий бетон мустаҳкамлигидан саккиз баравардан ҳам юқори.

