Хитойдаги кучли зилзила оқибатида 16 киши ҳалок бўлди. Видео

Хитойда кучли зилзила оқибатида 16 киши ҳалок бўлди. Видео
Хитойнинг Тибет мухтор органида 7 баллик зилзила юз берди. 16 киши ҳалок бўлди, яна 46 киши жароҳат олди.
Xinhua агентлигининг оқибатларни бартараф этиш штабига таяниб хабар беришича, жабрланганларнинг 11 нафари оғир, 35 нафари енгил аҳволда. Зилзила сабабли 339 та оиланинг уйлари вайрон бўлган ёки зарар кўрган. Бундан ташқари, чорва моллари учун мўлжалланган 20 та оғилхона зарарланган. Қутқарув отрядлари воқеа жойида ишларни давом эттирмоқда.
Ер силкинишлари 22 октябрь куни кечқурун Нагчу шаҳар округининг Бачен уездида юз берди. Зилзила ўчоғи 10 километр чуқурликда жойлашган.
, Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида 2,2 мингта зилзила қайд этилгани ҳақида. Сейсмик фаолликни мониторинг қилиш учун мамлакат ўз станциялари маълумотларини Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон ахборотлари билан бирлаштирди.

