Хитойда оğзи тиканлар билан öралган 538 миллион йиллик жонивор қолдиğи топилди
Хитойда тахминан 538 миллион йил аввал яşаган, оğзи атрофида тиканлари бöлган митти çувалçангсимон жонивор қолдиқлари топилди. Унинг танасини толалар, пластинкалар ва иçи ковак тиканлардан тузилган эгилувçан қоплама öраб турган. Ноодатий даражада яхşи сақланган қазилма олимларга қадимий ҳайвоннинг таşқи кöриниşинигина эмас, қопламасининг нозик тузилиşини ҳам öрганиş имконини берди.

Хитойда оғзи тиканлар билан ўралган 538 миллион йиллик жонивор қолдиғи топилди
Пекин университети палеонтологлари Хитойдаги кремнийга бой тоғ жинсларидан топилган қолдиқларни ўрганиб, қадимий ҳайвоннинг янги турини тасвирлади. Унга Спиносома ретисулатус номи берилди. Тадқиқот натижалари Соммунисатионс Биологй журналида эълон қилинди.
Кембрий даврининг бошларидаёқ денгизларда ташқи қопламаси мураккаб тузилган жониворлар яшаган. Бироқ уларнинг юмшоқ тўқималари алоҳида аъзоларини ўрганиш мумкин бўлган даражада камдан-кам сақланади.
Шу сабабли энг қадимги ҳайвонлар ҳақидаги билимларимиз кўп жиҳатдан қайси тўқималар қандай жинслар орасида сақланиб қолганига боғлиқ.
Бундай топилмалар пўст ташловчи ҳайвонларнинг келиб чиқишини ўрганиш учун айниқса муҳим. Бу улкан эволюцион гуруҳга бугунги бўғимоёқлилар, юмалоқ чувалчанглар ва бошқа жониворлар киради. Уларнинг умумий хусусияти — ўсиш жараёнида ташқи қопламасини ташлаб, янгилаб туришидир.
Хитойлик олимлар аввал ҳам қадимги чувалчангларнинг айрим аъзоларини ўрганган ва уларнинг пўст ташлаганини кўрсатувчи далилларни топган эди. Аммо бундай топилмаларнинг катта қисми саёз сувли муҳит билан боғлиқ бўлиб, тўқималар ўрнини фосфат минераллари эгаллаши туфайли сақланган.
Янги тадқиқотда эса бошқа материал — кремнийга бой жинслар ичидаги қолдиқлар ўрганилган. Улар жойлашган қатламларнинг ёши тахминан 538 миллион йил деб баҳоланган. Бунинг учун қатламларнинг геологик кесимдаги ўрни ва улар билан бирга топилган микроскопик қазилмалар ҳисобга олинган.
Энг яхши сақланган намунанинг узунлиги қарийб 1,5 миллиметрни ташкил этади. Бироқ унинг танасининг орқа қисми йўқолган. Демак, жонивор тириклигида бундан узунроқ бўлган.
Олимлар ушбу намунадан ташқари ташқи қопламанинг кўплаб алоҳида парчаларини ҳам таҳлил қилган.
Қолдиқлар микроскоп остида ўрганилиб, уларнинг умумий шакли, бўртикларининг жойлашуви ва қоплама тузилиши таққосланган. Сақланиб қолган углеродли модданинг кимёвий хусусиятларини текшириш учун Раман спектроскопиясидан фойдаланилган.
Жонивор қолдиғидан олинган спектрлар унинг ёнидан топилган қазилма сувўтлар ва сианобактериялар спектрлари билан солиштирилган. Бу таққослаш дастлабки биологик фарқларни қолдиқларнинг кўмилиши ва тоғ жинсларининг қизиши оқибатида юзага келган ўзгаришлардан ажратишга ёрдам берган.

