Дунё

Хитойда илк бор беморнинг узилиб кетган оёқлари қайта уланди

**Хитойда беморнинг узилган иккала оёғи илк бор муваффақиятли қайта уланди**

Хитойда жарроҳлар бахциз ҳодиса натижасида узилиб кетган беморнинг иккала оёғини қайта тиклашга муваффақ бўлишди. Бу ҳақда Чина Пресс нашри хабар берди.

51 ёшли бемор 2024-йил охирида заводда ишлаётган вақтида иккала оёғидан айрилган эди. Шарқий Хитойдаги Жуйхуа ортопедия шифохонаси жарроҳлари томонидан амалга оширилган операция қарийб саккиз соат давом этди. Бу, сон қисмидан тўлиқ узилиб кетган иккала оёқни қайта улаш бўйича дунёдаги биринчи муваффақиятли ҳолат сифатида қайд этилди.

Травматология бўлими мудири Ли Чангсуннинг маълумотларига кўра, эркак ҳозирда юриш мосламаси ёрдамида уйида мустақил ҳаракатлана олади. Шунингдек, унинг оёқларининг тўпиқдан юқори қисмидаги сезувчанлик тикланган. Шифокорлар беморнинг бир-икки йил ичида юриш мосламаси ва қўлтиқтаёқларсиз мустақил ҳаракатлана олишини тахмин қилмоқдалар. Реабилитация жараёни давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, июн ойида Хитойда дунёда илк бор мия ўлими қайд этилган беморга чўчқа жигари ва буйраклари кўчириб ўтказилган эди. Трансплантация қилинган аъзолар беш кун давомида нормал ишлаган, бироқ бемор оиласининг илтимосига кўра тадқиқот якунланган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.