Хитойда öзбекистонликлар уçун таълим дастурлари режалаşтирилмоқда
Хитойнинг Сзясин Нанян политехника институтида öзбекистонлик талабалар уçун икки ва уç йиллик таълим дастурларини йöлга қöйиş муҳокама қилинди. Хитой томонининг моддий кöмаги назарда тутилаётган дастурлар сунъий интеллект, янги энергетика, муҳандислик ва боşқа йöналиşларни қамраб олиşи режалаşтирилган.

Хитойда ўзбекистонликлар учун таълим дастурлари режалаштирилмоқда
«Дунё» ахборот агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистоннинг Шанхайдаги консулхонаси дипломатлари Чжецзян провинсиясига сафари чоғида институт проректори Ливей Фен билан учрашган.
Музокараларда академик алмашинув, ўзбекистонлик талабалар учун узоқ муддатли таълим дастурлари ҳамда талаба ва ўқитувчилар учун қисқа муддатли курслар ташкил этиш масалалари кўриб чиқилган.
Таълимни муҳандислик, ҳамширалик иши, транспорт, тўқимачилик саноати, электромобилларни таъмирлаш, янги энергетика ва сунъий интеллект йўналишларида йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Томонлар амалий тайёргарликка ҳам алоҳида эътибор қаратган. Ўзбекистонлик талабаларнинг Сзясин шаҳридаги етакчи ишлаб чиқариш корхоналари, тиббиёт муассасалари, метрополитен ва темир йўл вокзалларида касбий тажриба орттириши кўзда тутилган.
Хитой томони Ўзбекистон техникумлари билан ҳамкорлик механизмларини муҳокама қилиш ва келишувлар имзолаш учун 2026-йил ноябрда Ливей Фен бощилигидаги делегацияни Ўзбекистонга юборишга тайёрлигини билдирган.
Сзясин Нанян политехника институти 2002-йилда Шанхай Сзяо Тун университети кўмагида ташкил этилган хусусий профессионал олий таълим муассасасидир. Унда қарийб 12 минг талаба таҳсил олади. Институтнинг еттита ихтисослаштирилган мактабида 30 дан ортиқ мутахассислик бўйича таълим берилади.

