Маҳаллий

Хазонларни ёқманг, табиатни ва ўзингизни заҳарламанг!

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси дала майдонларида анғиз, хазон, шох-шабба ва бошқа ўсимликлар қолдиқларига

Хазонларни ёқманг, табиатни ва ўзингизни заҳарламанг!

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси дала майдонларида анғиз, хазон, шох-шабба ва бошқа ўсимлик қолдиқларига ўт қўймаслик юзасидан огоҳлантиради.

Ўсимлик қолдиқлари ёқилганда атмосфера ҳавосига жуда катта миқдорда токсик заҳарли моддалар — углерод оксиди (СО), азот оксиди (\(НО_{х}\)), азот 2-оксиди (\(НО_{2}\)), бенз(а)пирен, диоксин, дибензофуран, олтингугурт оксиди, фосген каби атроф-муҳит ва инсон саломатлигига жиддий зарар етказувчи заҳарли моддалар ажралиб чиқади. Бундан ташқари, оловнинг юқори ҳарорати таъсирида тупроқ таркибидаги макро ва микроелементлар йўқолади, тупроқ унумдорлиги пасаяди.

Дала майдонларига ўт қўйиш қонун бўйича қатъий тақиқланган. Бундай ҳуқуқбузарликлар МЖтКнинг тегишли моддаларига мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача миқдорда маъмурий жаримага сабаб бўлади. Шунингдек, ёнғин содир бўлган экин майдонларининг ҳар бир гектарига етказилган зарар бўйича амалдаги тартиб асосида иқтисодий чоралар белгиланади.

Маълумот учун, «Ўзбеккосмос» агентлиги давлат космик мониторинги дастури доирасида сомонпоялар ёқилиши ҳолатларини ҳамда ҳуқуқбузарларни аниқлаш ва уларга қарши тезкор чора кўриш бўйича ҳамкорликда ишлар олиб бормоқда.

Дала майдонларидаги хазонлар ва ўсимлик қолдиқларини ёқманг, атроф-муҳит ва инсонлар саломатлигига зарар етказманг! Аксинча, ўсимлик қолдиқларидан кўчатларни компостлаш, мулчалашда ёки чорвачилик эҳтиёжлари учун фойдаланинг. Табиатни асраш — келажакни асрашдир.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.