Харкивда кöп квартирали уйга дрон зарбаси берилди
28-октабрга öтар кеçаси Россия қöşинларининг Харкивга ҳужумида тöрт киşи, жумладан, тöрт ёşли бола жароҳатланди. Маҳаллий ҳокимият маълумотига кöра, уç нафар жабрланувçи şифохонага ётқизилган.

Харкивда кўп қаватли уйга дрон зарбаси берилди
Харкив вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Синегубов шаҳарнинг Основян туманида икки қаватли ишлаб чиқариш биноси, икки қаватли кўп квартирали уй ва бир қаватли тураржойда ёнғин чиққанини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, зарба оқибатида 32 ва 65 ёшли икки аёл, 56 ёшли эркак ҳамда тўрт ёшли ўғил бола яраланган. Уларнинг уч нафарига шифохонада ёрдам кўрсатиш зарур бўлган.
Харкив мери Игор Терехов ҳам Россия дрони кўп квартирали тураржойга урилганини тасдиқлади. У дастлабки маълумотларга таяниб, бино ичида одамлар чиқолмай қолганини билдирди.
Шу кеча Украина Ҳаво кучлари Брянскдан Киев томон баллистик қурол қўлланиши хавфи ҳақида огоҳлантирган, кейинроқ эса бу хавф бекор қилинганини маълум қилган.
Ҳаво кучлари хабарларига кўра, Харкив ва Днипропетровск вилоятлари, шунингдек, Киев ва унинг вилояти йўналишида реактив дронлар ҳамда бошқариладиган авиабомбалар қўлланган ҳужумлар давом этган.

