ВУМ Сомтрух Ташкент 2026 кўргазмасида янги ФАВ Тигер В 4×4 шассини тақдим этди
21−23-октабр кунлари Тошкентдаги САЕх кўргазмалар марказида Сомтрух Ташкент 2026 тижорат транспорти кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда Ван Универсал Моторс янги ФАВ Тигер В 4×4 шассисини тақдим этди, компания стендига 1500 дан ортиқ меҳмон ташриф буюрди.

ВУМ Сомтрух Ташкент 2026 кўргазмасида янги ФАВ Тигер В 4×4 шассисини намойиш этди
21−23-октабр кунлари Тошкентдаги САЕх кўргазмалар марказида Сомтрух Ташкент 2026 тижорат транспорти кўргазмаси бўлиб ўтди. Уч кун давомида бу ерга юк ташиш, қурилиш ва коммунал соҳа вакиллари жам бўлди. Ван Универсал Моторс (ВУМ) айнан шу кўргазмада янги ФАВ Тигер В 4×4 шассисини тақдим этди, компания стендига 1500 дан ортиқ меҳмон ташриф буюрди.
Меҳмонлар орасида давлат ташкилотлари вакиллари, логистика компаниялари раҳбарлари, автопарк эгалари ва кўплаб тадбиркорлар ҳам бор эди. Улар техникаларни яқиндан кўздан кечириб, кабинага ўтириб, қулайликларини ўзлари синаб кўришди. Мутахассислар билан суҳбатларда эса юк кўтариш қуввати, сервис тармоғи ва эҳтиёт қисмлар таъминоти бўйича фикр алмашилди.
Ҳар йилгидек, ВУМ бу кўргазмада ҳам янгилик билан қатнашди. Бу сафар компания ФАВ Тигер В 4×4 шассисини намойиш қилди. Тўртала ғилдираги ҳам етакчи бўлган ушбу техника лой, қум ва тик қияликларда ҳам ҳаракатлана олади. Шасси асфалт қопланмаган йўллар, қурилиш майдонлари ва тоғли ҳудудларда ишлаш учун мўлжалланган. Шасси устига бажариладиган иш турига қараб фургон, самосвал ёки махсус техника кузовини ўрнатиш мумкин. Бу эса техникани турли соҳаларда фойдаланиш учун мослаштириш имконини беради.
“Кўргазмада биз учун энг қимматли нарса мижозларнинг таклиф ва фикрлари. Уларнинг талаб ва эҳтиёжидан келиб чиқиб техникамизни янгилаб борамиз. Бу йилги 4×4 шасси шу ёндашувнинг натижаси. Меҳмонларнинг қизиқиши танловимиз тўғри бўлганини кўрсатди”, — дейди ВУМ бош директори Ровшан Хасанов
4х4 шассиси билан бир қаторда, кўргазмада янгиланган яна икки модел ҳам намойиш этилди. Улардан бири дизел двигателли, тентли ФАВ Тигер ВР бўлиб, 3 500 кг гача юк кўтариш имкониятига эга. Бу аввалги моделга нисбатан деярли икки баробар кўп. Тентли бортли кузов эса юкларни турли томондан ортиш ва туширишни осонлаштиради. Шу жиҳатлари билан модел кичик ва ўрта бизнес вакиллари, савдо тармоқлари ҳамда етказиб бериш хизматлари учун қулай ечим ҳисобланади.
Шаҳар хўжалиги эҳтиёжлари учун мўлжалланган ФАВ Тигер чиқинди ташувчи техникаси ҳам кўргазма иштирокчиларида қизиқиш уйғотди. Унинг 8,5 куб метр ҳажмли кузови чиқиндиларни ташиш жараёнида самарали ишлаш имконини беради. Модел, айниқса, коммунал хизматлар ва ободонлаштириш ташкилотлари учун мўлжалланган бўлиб, ушбу соҳа вакиллари унинг имкониятлари билан яқиндан танишдилар.
Кўргазма ВУМ учун нафақат янги техникаларни намойиш этиш, балки мижозлар билан мулоқот қилиш ва бозор талабларини яхшироқ тушуниш учун ҳам муҳим майдон бўлди. ФАВ Тигер В 4×4 шассиси ва янгиланган моделларга билдирилган қизиқиш компаниянинг турли соҳалар эҳтиёжларига мос ечимлар таклиф этишга интилаётганини кўрсатди. ВУМ келгусида ҳам мижозлар талабидан келиб чиқиб, ФАВ техникалари қаторини кенгайтириш ва Ўзбекистон тижорат транспорти бозорида ўз ўрнини мустаҳкамлашда давом этади.

