Тошкент метросида 56 та янги вагон ҳаракатга чиқарилди
Янги поездлар метрополитеннинг тўртта йўналишида ҳаракатланмоқда. Натижада, айниқса, куннинг тиғиз вақтларида поездлар ҳаракати оралиғи қисқарган

Тошкент метросида 56 та янги вагон ишга туширилди
Тошкент метрополитени вагонлар парки 14 та замонавий ҳаракат таркиби, яъни жами 56 та янги вагон билан бойитилди. Бу ҳақда метрополитен маъмурияти хабар берди.
2026 йил давомида жами 14 та замонавий ҳаракат таркибини харид қилиш режалаштирилган эди. Режадаги барча вагонлар янги ўқув йили бошлангунига қадар метрополитен паркига олиб келинди.
Янги ҳаракат таркибларини харид қилиш ҳисобига Тошкент метрополитени вагон паркини қарийб 70 фоизга янгилашга эришилди.
Янги поездлар метрополитеннинг тўртта йўналишида қатнаяпти. Шу сабаб, айниқса, куннинг тиғиз пайтларида поездлар орасидаги вақт қисқарди.
Ҳозирда тиғиз вақтларда поездлар:

