Лайфстайл

Вогуе журнали дунёдаги энг замонавий итни аниқлади

Вогуе журнали дунёдаги энг замонавий итни аниқлади.

Вогуе журнали ўзининг "Догуе" танловининг иккинчи мавсумини якунлади, унда журнал муқоваси учун энг башанг ит танланди.

Таҳририят бутун дунё бўйлаб ўз итларини журнал муқоваси учун модел сифатида тақдим этган ўқувчилардан минглаб аризаларни қабул қилди. Ҳакамлар ҳайъати 25 та финалчини саралаб олди. Италия грейхаунд (този) зотига мансуб Сер Спад лақабли ит 2026-йилги Догуе танловининг ғолиби бўлди.

Ғолиб учта мезон асосида танланди: сурат композицияси (50 фоиз), сурат орқали итнинг характерини етказиш (25 фоиз) ва унинг қобилиятлари. Таъкидланишича, Сер Спад дастлаб ҳакамлар эътиборини мукаммал қадди-қомати билан тортган, сўнгра ўзининг "ақлли ва синчков кўзлари" билан уларни бутунлай ром этган.

Аввалроқ Шимолий Корея ҳукумати аҳолига ит шўрвасини ичишни тавсия қилгани ҳақида хабар берилганди. Бундай шўрва иссиқ кунларда "оёққа тўкилиб кеца ҳам даъво экани" таъкидланган. Сабаби мамлакатда ҳаво ҳарорати рекорди қайд этилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.