Лайфстайл

Белгияда уй деворидан хазина чиқди

Белгиядаги эски уйни қайта қураётган ищилар унинг остидаги ертўла деворидан катта хазина – умумий қиймати тўққиз миллион еврога етиши мумкин бўлган олтин ёмбилар ва тангаларни топиб олишди.

Белгияда уй деворидан топилган хазина

Қурувчилар канализация қувурлари учун йўл очиш мақсадида уй остидаги ертўла деворини бузишаётганида, кутилмаганда хазинага дуч келишди.

"Аввалига мен уларни 1 евролик тангалар деб ўйладим. Аммо кейин ёнида бир ёмби олтинни кўриб қолдим. Шунда биз каттароқ нарсани топганимизни англадик", – дея ҳикоя қилади бригада аъзоси, 18 ёшли талаба Кобе Белгиянинг ВРТ телерадиокомпаниясига.

Қурувчилар топилган хазинани ўзларида олиб қолиш ҳақида ўйлашмади ва дарҳол полицияни чақиришди.

"У ерда жуда кўп танга ва ёмбилар бор эди – буни яширишнинг иложи йўқ эди", – дейди ВРТ телеканалига бригадир Марио. "Ҳа, бу шунчаки ўғрилик бўлган бўларди".

"Тўққиз миллион евро – бунча нарсани яшириб бўлмайди", – дея унинг фикрига қўшилади Кобе.

Полиция томонидан эълон қилинган фотосуратларда кўриш мумкинки, барча олтин қуймалар маркировка қилинган, аммо улар ва тангалар қайси даврга мансублиги аниқлаштирилмаган. Улар қачон ва қандай қилиб девор ичига жойлаштирилгани ҳақида ҳам маълумот йўқ.

Маҳаллий нашрлар хабар беришича, хазина топилган Белгия шимолидаги Дендермонде туманида жойлашган уй ХИХ аср охиридан бери пиво ишлаб чиқарувчи тадбиркорга тегишли бўлган. Ҳозирда ищилар уни Дендермондеда ижтимоий ёрдам билан шуғулланувчи САВ Оост-Влаандерен ташкилоти (ташкилот бинони сотиб олган) эҳтиёжлари учун тўлиқ қайта қурмоқда.

САВ Оост-Влаандерен директори Герт Ҳиллерт журналистларга бу ҳайратланарли топилмадан жуда хурсанд эканлигини ва бу бойлик унинг хайрия ташкилотига берилиши ҳамда одамлар учун ишлатилишига умид қилишини айтган.

Аммо Белгия нашрлари ёзишича, бу осон бўлмайди.

Биринчидан, журналистларнинг ёзишича, хазинани уни топган ищилар ва уйга эгалик қилувчи ташкилот ўртасида бўлишиш керак.

Иккинчидан, Белгия қонунларига кўра, хазинанинг қонуний эгаси пайдо бўлиши учун беш йил кутилади.

Учинчидан, агар яширилган хазина жиноий йўл билан қўлга киритилгани маълум бўлса, хазина бу томонларнинг ҳеч бирига насиб этмайди.

Маҳаллий полиция тергов ишларини бошлаган, одамлардан "олтин чиққан" уйга бормаслик сўралган, чунки у ер аллақачон ағдар-тўнтар қилингани ва хазина ишончли жойга кўчирилгани маълум қилинган.

Шу билан бирга, полициячилар хазина учун "тўғри жой топилиши"га ва у одамлар ҳаётини яхши томонга ўзгартиришга ёрдам беришига умид билдиришган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.