Владивостокда Ўзбекистондан келган мигрантларнинг фарзандлари учун мактабгача таълим синфлари очилади.

Владивостокда ўзбек меҳнат мигрантларининг фарзандлари учун мактабгача таълим гуруҳлари ташкил этилади. Бундан ташқари, 2027-йилдан бошлаб ёзги таътил даврида Ўзбекистон ва Приморск ўлкаси ўртасида мактаб алмашинув дастурини қайта тиклаш режалаштирилган.
Ушбу мавзулар Ўзбекистон бош консули Хожиакбар Ваҳобов ва Приморск ўлкаси таълим вазири Элвира Шамонова ўртасидаги учрашувда муҳокама қилинди.
Музокараларнинг асосий натижаси мактабгача ёшдаги болалар – Приморск ўлкасига минтақада ишлайдиган ота-оналари билан келган Ўзбекистон фуқароларининг фарзандлари учун ихтисослаштирилган синфлар ва курсларни очиш тўғрисидаги қарор бўлди.
Томонлар шунингдек, 2027-йилдан бошлаб мактаб алмашинув дастурини қайта тиклаш тўғрисида келишувга эришдилар. Ўзбекистон ва Приморск ўлкасидан келган болалар ёзги таътилларини ўзаро асосда соғломлаштириш лагерларида ўтказадилар.
Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Приморск ўлкаси Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Приморск ўлкаси Таълим вазирлиги ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорликни ўрнатиш ниятида.
Аввалроқ Хожиакбар Ваҳобов Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Владивостокдаги ваколатхонаси раҳбари вазифасини бажарувчи Евгений Волосастов билан учрашган эди. Суҳбатнинг асосий мавзуси Узоқ Шарқ федерал округида доимий ёки вақтинча яшовчи Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўлди.

