V Осиё Пара ўйинлари. Учинчи кун ҳам Ўзбекистон 33 та медални қўлга киритди
«Аичи-Нагоя 2026» V Осиё параўйинларининг учинчи кунида Ўзбекистон делегацияси медалларнинг умумий сонини 89 тага етказди. 21 октябрь куни мамлакат атлетлари 12 та олтин, 9 та кумуш ва 12 та бронза медалини қўлга киритдилар. Пауэрлифтингда жаҳон рекорди янгиланди.

V Осиё Параўйинларида: учинчи куни Ўзбекистон яна 33 та медални қўлга киритди
«Аичи-Нагоя 2026» V Осиё Параўйинларининг учинчи мусобақа кунида, 21 октябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси ғазнасини 33 та медаль билан бойитди: 12 та олтин, 9 та кумуш ва 12 та бронза. Жамоа ҳисобидаги медалларнинг умумий сони 89 тага етди — 30 та олтин, 30 та кумуш ва 30 та бронза. Умумий медаллар ҳисобида мамлакат делегацияси Хитой ва Япониядан кейин учинчи ўринда бормоқда.
Аёллар ўртасидаги парапауэрлифтинг бўйича 73 кг гача бўлган вазн тоифасида Роза Кузиева 152 кг тошни кўтариб, жаҳон рекордини ўрнатди. Ушбу спорт турида Бекзод Жамилов (80 кг, 229 кг) ва Рухшона Ўктамова (67 кг, 127 кг) ҳам чемпион бўлишди.
Параенгил атлетикада ўзбекистонлик спортчилар Параўйинлар рекордларини янгилашди: Достон Қаҳҳоров (T36, 400 м, 54,42 с), Бобуржон Омонов (F41, ядро улоқтириш, 13,07 м) ва Қудратиллахон Маъруфхўжаев (F37, диск улоқтириш, 57,39 м).
F32 класида эркаклар ўртасида ядро улоқтириш финалида Хуршид Қодиров 9,40 м натижа кўрсатди ва Осиё Параўйинлари рекордини ўрнатиб, олтин медални қўлга киритди.
Парасузишда Егор Болотов (S13, чалқанча сузиш 100 м, 58,43 с — Осиё рекорди) ва Муслима Одилова (S13, чалқанча сузиш 100 м, 1:12,99) олтин медалларни қўлга киритишди. шунингдек, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига парадзюдочи Довурхон Кароматов (J2, 95 кг гача), паратаэквондочи Гулжаной Наимова (65 кг дан юқори) ва паравелоспорт устаси Маржона Пардабоева (T1−2, вақтга пойга) кўтарилишди.
Паравелосипедчилар ўртасида Одина Ҳамдамова (T1−2), пилот Ольга Забелинская билан тандемда чиқиш қилган Робияхон Тошпўлатова (B класи), шунингдек, Бунёд Ҳайитмаҳаммадов (C1−5) кумуш медалларни қўлга киритишди.
Параенгил атлетикада Моҳигул Шаробидинова (F56/57, диск улоқтириш) ва Сабина Суханова (T37, узунликка сакраш) кумуш медалга эга чиқишди. Бундан ташқари, F32 класида ядро улоқтиришда Суннат Ботиров 9,06 м натижа кўрсатиб, кумуш медаль совриндори бўлди.
Парадзюдочилар ўртасида Моҳинур Пармонова (J2, 70 кг дан юқори) ва Исломжон Тўхтабоев (J1, 95 кг дан юқори), шунингдек, паратаэквондо вакили Умаржон Мўйдинов (80 кг дан юқори) иккинчи ўринни эгаллашди.
Параенгил атлетикада бронза медаллар Ботир Муҳаммедов (T13, узунликка сакраш), Темурбек Ғиёсов (T64, баландликка сакраш), Шаҳина Азимова (T37, узунликка сакраш) ва Асила Мирзаёровага (T11, 100 м, етакчи юрирувчи билан) насиб этди.
Паратаэквондо вакиллари орасида Каромат Қосимова (65 кг дан юқори), Отабек Аматов (80 кг гача) ва Асадбек Тоштемиров (80 кг дан юқори) бронзани қўлга киритишди. Парадзюдода Ҳабиба Жўраева (J2, 70 кг дан юқори) ва Феруза Эргашева (J1, 70 кг дан юқори) бронза медаль совриндорлари бўлишди.
Бронза медалларни, шунингдек, шосседаги паравелоспортда Жаҳонгир Халилов (T1−2), парапауэрлифтинг бўйича Қудратой Тошпўлатова (73 кг, натижа — 130 кг) ва парасузиш бўйича Диас Мирманов (S9, 400 м эркин усулда, 4:32,18) қўлга киритишди.

