Иқтисодиёт

УзНИФ дивидендлари, 2027 йилда давлат компанияларининг иккита IPO’си ва ислоҳотлар. Мариус Дан билан интервью

Миллий инвестфонд (ЎзМИФ) портфель компанияларининг дастлабки иккита IPO’сини 2027 йилда ўтказишни режалаштирмоқда. Номзодлар орасида — «Ўзбектелеком» бор. Franklin Templeton вакили Мариус Дан «Газета»га хусусийлаштириш, давлат компаниялари ислоҳоти ва фонднинг 2028 йилда кутилаётган илк дивидендлари ҳақида сўзлаб берди.

ЎзНИФ дивидендлари, 2027 йилда давлат компанияларининг иккита IPO’си ва ислоҳотлар. Мариус Дан билан интервью

2026 йил май ойида халқаро инвестиция компанияси Franklin Templeton томонидан бошқариладиган Ўзбекистон Миллий инвестиция фонди (ЎзНИФ) Лондон ва Тошкент фонд биржаларида IPO ўтказди. Жойлаштириш давлатга деярли 700 млн доллар келтирди. Фонд портфелига 13 та давлат компанияси ва бошқа активлардаги улушлар, жумладан Uzbekistan Airways, «Ўзбектелеком», SQB ва энергетика сектори корхоналари киради.

«Газета»га берган интервьюсида Templeton Global Investments Марказий Осиё бўйича бош директори Мариус Дан қайси компаниялар биринчи бўлиб биржага чиқиши мумкинлиги, ЎзНИФ IPO’сидан кейин нималар ўзгаргани, акциядорлар қачон дивиденд олиши ва нега фонд SQB’нинг уларни тўлашдан воз кечишини қўллаб-қувватлагани ҳақида сўзлаб берди. Биз, шунингдек, энергетика ислоҳотлари, компанияларни бошқаришда давлатнинг роли ва кейинги хусусийлаштириш истиқболларини муҳокама қилдик.

— Илгари сиз Руминияда давлат активларини бошқариш билан шуғуллангансиз. Бу тажрибанинг Ўзбекистондаги ишингиздан асосий фарқи нимада?

— Авваламбор, Ўзбекистонда биз фонд ташкил этиш бўйича ҳукумат билан биргаликда ишладик. Бизда 13 та активдан иборат жуда қизиқарли портфель бор ва бозор жорий йил май ойида Ўзбекистон Миллий инвестиция фондининг муваффақиятли IPO’си пайтида унинг жозибадорлигини тасдиқлаб бўлди.

Биз Руминияда ҳақиқатан ҳам катта тажрибага эгамиз. Охирги 15 йил давомида биз компанияларни қайта ташкил этиш ва трансформация қилиш, корпоратив бошқарувни яхшилаш, энергетика активлари, нефть-газ инфратузилмаси самарадорлигини ошириш билан шуғулландик.

Ўзбекистонда алоҳида таъкидлаб ўтмоқчи бўлган асосий фарқ — бу ҳукуматнинг иқтисодиётнинг барча асосий секторларида ислоҳотлар ўтказишга бўлган интилишидир. Бу ислоҳотлар портфелимиздаги компанияларга ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Биз охирги 8−10 йил ичида амалга оширилган ўзгаришлар натижаларини кўриб турибмиз. Менимча, инвесторлар фонд IPO’сида иштирок этиш орқали ислоҳотлар суръати нафақат сақланиб қолишига, балки тезлашишига ҳам қатъий ишонч билдирдилар. Бу активларимиз қийматининг кейинги ўсишига хизмат қилади.

— Бу Тошкент фонд биржаси тарихидаги энг йирик битим бўлди. Бу Лондон фонд биржаси учун ҳам муҳим битимга айланди. Хусусан, бу 2018 йилдан бери фақат битта глобал банк-координатор иштирок этган биринчи жойлаштириш бўлди.

Биз консультантлар консорциумини ва IPO’да иштирок этган инвесторлар ўртасида акциялар тақсимланган талаблар китобини (book-building) шакллантириш бўйича гоят катта ишларни амалга оширдик.

Бу Ўзбекистондан халқаро фонд бозорига акцияларни жойлаштириш бўйича биринчи битимдир.

Шунингдек, алоҳида таъкидламоқчиманки, ҳозирда ЎзНИФ акциялари соф активлар қийматига (NAV) нисбатан бироз мукофот (премия) билан сотилмоқда. Агар дунёдаги барча ёпиқ турдаги оммавий инвестиция фондларига қарайдиган бўлсак, ЎзНИФ, бизнинг фикримизча, ҳозирда NAV’га нисбатан энг юқори баҳога эга.

Бу инвесторларнинг ЎзНИФ’да биз яратишимиз мумкин бўлган қиймат бўйича кутмаларини, шунингдек, ислоҳотлар давом этишига бўлган ишончини кўрсатади.

Портфель компанияларига келсак, энг аввало, уларнинг барчаси биз томонимиздан ташкил этилган тадбирлар давомида институционал инвесторлар билан бевосита мулоқот қилиш имкониятига эга бўлдилар.

Компаниялар раҳбарлари шаффофлик, инвесторлар билан мулоқот, сифатли бизнес-стратегия ва корпоратив бошқарув қанчалик муҳимлигини ўз кўзлари билан кўрдилар. Буларнинг барчаси келажакда капитал бозорларида ўз битимларини ўтказишга ёрдам беради.

— Менимча, ҳа. Баъзи ҳолларда натижалар, эҳтимол, айрим инвесторларнинг, айниқса, у ёки бу сабабга кўра дастлабки жойлаштиришда иштирок этмаганларнинг кутганларидан ҳам ортиб кетди.

Гап Лондон фонд биржаси орқали жойлаштиришда иштирок этган институционал инвесторлар ҳақида ҳам, Ўзбекистондаги кўплаб чакана инвесторлар ҳақида ҳам бормоқда.

Ҳозирда бизда деярли 10 минг акциядор бор. Бу бизга катта масъулият юклайди: фонд инвесторлар учун ижобий даромадлиликни таъминлашда давом этиши керак.

— NAV ўсишининг салмоқли қисми портфель компанияларимиз фаолиятининг умумий натижалари билан боғлиқ.

Биз энергетика секторида, транспорт ва инфратузилма тармоқларида ўсишни кўраяпмиз. Банк ва суғурта секторлари, шунингдек, товар-хомашё биржаси яхши натижаларни кўрсатмоқда.

Менимча, компанияларимиз жуда яхши натижаларни кўрсатишда давом этмоқда ва бу 2025 йил охиридан бери фонд соф активлари қийматининг ижобий динамикасига ҳисса қўшди.

— Биз ушбу ташаббусларни амалга ошириш устида ишламоқдамиз. Биз томонимиздан таклиф этилган трансформация чора-тадбирлари Uzbekistan Airways ривожланиш стратегиясининг бир қисмидир.

Албатта, биз авиакомпаниянинг яқин бир неча йил ичидаги потенциал IPO’сигача колганича кўп ташаббусларни амалга оширишни хоҳлаймиз.

Албатта, геосиёсий воқеалар сабабли глобал авиация тармоғи ёқилғи нархининг ошишига дуч келди. Бироқ, Uzbekistan Airways харажатлар тузилмаси нуқтаи назаридан катта устунликка эга. Шу сабабли, харажатлар ўсишининг компанияга таъсири айрим минтақавий ва глобал рақобатчиларга қараганда камроқ бўлди. Аммо биз йил якунлари бўйича молиявий натижаларни ҳали кўришимиз керак.

Биз ёқилғига қилинган қўшимча харажатларнинг бир қисмини самарадорликни ошириш ва биз таклиф этган ташаббусларни амалга ошириш орқали қоплаш мумкинлигига умид қилмоқдамиз.

Биз Uzbekistan Airways раҳбарияти билан доимий равишда ишламоқдамиз ва ушбу 120 дан ортиқ ташаббусларнинг бажарилишини кузатиб бормоқдамиз.

Бироқ, биз ҳали жуда эрта босқичдамиз. Олдинда ҳали жуда кўп иш бор.

— Авваламбор, ҳозирда жаҳон бозоридаги вазият авиакомпаниялар учун анча мураккаб.

Шу билан бирга, Uzbekistan Airways ташишга бўлган талабнинг ортиши фонида ўзининг харажатлар тузилмаси ва бизнес ўсиши билан ажралиб туради.

Аммо компаниянинг максимал баҳосига эришиш ва қўйилган мақсадларга эришиш учун биз IPO учун муносиб вақтни танлашимиз керак.

Бундан ташқари, трансформация ташаббусларининг таъсири авиакомпаниянинг молиявий натижаларида акс этиши учун вақт бериш керак.

Потенциал IPO’лар портфелимизга келсак, биз президент фармонида назарда тутилган ва портфель компанияларимизга тегишли бўлган барча битимларни тайёрлашга эътибор қаратганмиз.

Биз 2027 йилда портфелимиздаги компанияларнинг дастлабки иккита IPO’си бўлиб ўтишини кутмоқдамиз. Энг истиқболли номзодлардан бири «Ўзбектелеком»дир.

— Биз иккала компанияда ҳам корпоратив бошқарувни мустаҳкамладик.

Ҳукумат кўмагида SQB ва «Ўзбектелеком» кузатув кенгашларига мустақил директорлар киритилди.

Иккала компания ҳам тушумнинг ўсишини ва фойда кўрсаткичларининг яхшиланишини намойиш этди. Айнан шунинг учун биз уларни IPO учун жуда жозибадор номзодлар деб ҳисоблаймиз.

Трансформация ишлари давом этмоқда. Яқин 12 ой ичида ҳали қилиниши керак бўлган ишлар кўп, аммо бу ўзгаришлар капитал бозоридаги бўлажак битимлар учун катта аҳамиятга эга бўлишига ишончимиз комил.

— Шарт эмас.

Мен «Ўзбектелеком»ни портфелимиздаги IPO ўтказиши мумкин бўлган потенциал биринчи компания сифатида тилга олдим.

Бироқ, параллель равишда биз президент фармонида айтиб ўтилган бошқа бир нечта портфель компаниялари бўйича битимларни тайёрлаймиз.

Ушбу жойлаштиришлар айнан қачон бўлиб ўтиши кўп жиҳатдан компанияларни трансформация қилиш натижаларига ва ўша вақтдаги бозор шароитларига боғлиқ бўлади.

— Биз барча давлат компаниялари раҳбарияти ва кузатув кенгашлари билан ҳамкорлик даражасини юқори баҳолаймиз.

Биз «Темирйўлинфратузилма» — темир йўл холдингининг бўлиниши натижасида ташкил этилган ва темир йўл инфратузилмасига эгалик қилувчи компанияга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Бу жуда қимматли актив.

Агар дунёда содир бўлаётган воқеаларга — транспорт алоқаларининг ривожланиши, янги ва муқобил йўналишларнинг пайдо бўлишига қарасангиз, Ўзбекистон Ўрта коридорнинг бир қисми сифатида алоҳида ўрин тутади.

Ўзбекистон — денгизга чиқиш имкони бўлмаган ва денгизга тўғридан-тўғри чиқиш имкони бўлмаган давлатлар билан ўралган мамлакат. Шу сабабли, биз темир йўл инфратузилмаси соҳасидаги активимиз жуда муҳим минтақавий ўйинчига айланиши мумкин деб ҳисоблаймиз.

Аммо компания нисбатан янги бўлгани ва холдингнинг бўлиниши натижасида пайдо бўлгани учун яна кўп қадамларни ташлаш керак. Хусусан, темир йўл инфратузилмасини тегишли тариф билан тартибга солишни таъминлаш муҳимдир.

Компанияга янги молиявий директор тайинланди. Биз янада катта шаффофлик ва янада самарали молиявий ҳисоботларни кутмоқдамиз. Бу сизга ва бошқа ҳаммага компаниянинг молиявий кўрсаткичлари ҳақида батафсилроқ маълумот олиш имконини беради.

У жуда қимматли компанияга айланиши ва ЎзНИФ соф активлари қийматининг ўсишига салмоқли ҳисса қўшиши мумкинлигига ишончимиз комил.

Хар бир активнинг фаолиятини яхшилаш ва қийматини ошириш учун компаниялар раҳбарияти, кузатув кенгашлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Президент админстрацияси билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқдамиз.

— Биринчи навбатда, компаниянинг ўсиши, унинг бизнес динамикаси ва трансформация бўйича тавсияларимизнинг бир қисми амалга оширилганини ҳисобга олиб, «Ўзбектелеком»ни ажратиб кўрсатган бўлардим.

Мен «Ўзбектелеком» яқин 12 ой ичида молиявий натижаларни сезиларли даражада яхшилаш учун жуда яхши имкониятларга эга деб ҳисоблайман.

Тарихан зарар билан ишлаган энергетика активлари ҳақида гапирадиган бўлсак, бу вазиятни ўзгартириш учун ҳукумат билан фаол мулоқотда бўлиб турибмиз. Хусусан, гап «Ҳудудий электр тармоқлари», «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари», «Ҳудудгазтаъминот», «Ўзбекгидроэнерго» ва «Иссиқлик электр станциялари» ҳақида бормоқда. Ушбу компаниялар фонд портфелида катта улушни эгаллайди.

Товар-хомашё биржаси ҳам яхши натижаларни кўрсатди.

Аммо компаниялар бизнинг фикримизча, бўлиши керак бўлган даражага етгунига қадар олдинда ҳали кўп иш бор.

— Август ойидан бери Ўзбекистон энергетика секторини тартибга солишнинг шаффофроқ ва олдиндан прогноз қилинадиган тизимини яратиш устида ишлашни давом эттирди, шу жумладан RAB-тартибга солишни жорий этиш бўйича кейинги қадамларни ташлади.

Ҳозир энг муҳими — ушбу механизмларни изчил жорий этишдир.

Инвесторларга асосланган ва самарали инвестицияларни ҳисобга олиш, энергия таъминоти ишончлилиги ва операцион самарадорликни оширишни рағбатлантириш, шунингдек, узоқ муддатли молиялаштириш учун шароитларнинг етарлича олдиндан кўра билинишини таъминлайдиган аниқ қоидалар керак.

ЎзНИФ тариф сиёсатини белгиламайди. Бизнинг вазифамиз — истеъмолчилар учун хизматларнинг ҳамёнбоплигини ва кенгроқ жамоатчилик манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, модернизацияга инвестиция кирита оладиган, самарали корпоратив бошқарув ва барқарор молиявий ҳолатга эга портфель компанияларини ривожлантиришга кўмаклашишдир.

— Белгиланган мақсадли кўрсаткичларга кўра, мамлакатда электр энергияси ишлаб чиқариш 2026 йилда тахминан 90 млрд кВт·соатга етиши ва 2030 йилга келиб йилига 129 млрд кВт·соатдан ошиши керак.

Энергетика секторидаги барча компанияларимизга истеъмолчиларни ишончли энергия билан таъминлаш учун инвестициялар талаб қилинади. Биз капитал лойиҳалар зарур устуворликка эга бўлишига ва тўлиқ молиялаштириш билан таъминланишига эътибор қаратамиз.

Инвестицияларга бўлган эҳтиёж жуда катта, аммо улар ЎзНИФ портфелидаги энергетика компаниялари ўртасида сезиларли даражада фарқ қилади. Уларни ҳар бир корхонанинг узоқ муддатли бизнес-режалари ва инвестиция дастурлари асосида баҳолаш керак.

Агар инвесторлар тартибга солиш тизимига, корпоратив бошқарув сифатига ва компанияларнинг молиявий барқарорлигига ишонч ҳосил қилсалар, хусусий капитал ушбу эҳтиёжларни қондиришда янада каттароқ роль ўйнаши мумкин деб ҳисоблаймиз.

Тарифлар — бу тизимнинг таркибий қисмларидан бири, аммо ягонаси эмас. Операцион самарадорликни ошириш, тармоқлардаги йўқотишларни камайтириш, капитални тақсимлашда интизомли ёндашув ва узоқ муддатли молиялаштиришга эга бўлиш ҳам жуда муҳимдир.

ЎзНИФ нуқтаи назаридан, мақсадимиз — портфель компанияларига инвестицияларни жалб қилиш, инфратузилмани модернизация қилиш ва энергия таъминоти ишончлилигини оширишда ёрдам бериш, шу билан бирга истеъмолчилар учун тарифларнинг ҳамёнбоплиги муҳимлигини ҳисобга олишдир.

— Товар-хомашё биржасидан ташқари, фонднинг ўзи ва барча портфель компанияларимизнинг мажоритар акциядори давлат ҳисобланади. Биз буни имконият сифатида кўрамиз, чунки манфаатларимиз жуда мос тушади.

Ҳукуматнинг мақсади ҳам барча портфель компанияларимизнинг аҳволини яхшилаш, самарадорлиги ва даромадлилигини оширишдан иборат.

Шу сабабли, биз трансформация мақсадларига эришиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Президент маъмурияти билан жуда яқиндан ишлаймиз.

— Бизда портфель компаниялари «катта тўртлик» компанияларидан бири томонидан мустақил баҳоланади. Бундай ёндашув фонд фаолиятининг бошланишиданоқ қўлланилиб келинмоқда.

Биз ҳар ойда соф активлар қийматини (NAV) эълон қиламиз, шунинг учун инвесторлар ҳар бир алоҳида компания баҳосидаги ҳар қандай ўзгаришларни кўриш учун етарли маълумот ва шаффофликка эга.

Айнан шунинг учун кўпроқ портфель компанияларининг биржага чиқиши жуда муҳим: бу портфель ичидаги активлар ликвидлигини оширади.

Агар яқин уч йилда IPO ўтказилиши режалаштирилган олтита компанияга қарайдиган бўлсак, бу фонд тузилмасининг сезиларли даражада ўзгаришига олиб келади. Биз нооммавий компаниялар устунлик қиладиган портфелдан асосан биржа активларидан иборат портфелга ўтамиз.

— Рақамларга қарайдиган бўлсак, инвесторлар учун ўтказилган тадбирларимизда 250 дан ортиқ киши иштирок этди.

Бу ўтган йилнинг октябрь ойидагига қараганда тахминан 50−60% га кўпдир. Шу билан бирга, бу йилги иштирокчиларнинг 60% дан ортиғи Ўзбекистон билан биринчи марта танишмоқда.

Биз бутун дунёдан инвесторлар Тошкентга келишларини, активларимизни, мамлакатда содир бўлаётган ўзгаришларни ва сўнгги йиллардаги ислоҳотлар натижаларини ўз кўзлари билан кўришларини хоҳлаймиз.

Шунингдек, улар яқин бир неча йил ичида ҳокимият нимага эътибор қаратмоқчи эканлигини бевосита ҳукумат вакилларидан билишлари муҳимдир.

Менимча, кеча янграган барча баёнотлар инвесторлар томонидан жуда ижобий қабул қилинди. Улар Ўзбекистонда янада фаолроқ ишлашдан манфаатдор.

Тадбирларимизда иштирок этган инвесторлар кўламига қарайдиган бўлсак, Тошкентда 2 трлн доллардан ортиқ активлар намойиш этилди.

Кеча ва бугун инвесторлар ҳамда ЎзНИФ ва портфель компаниялари раҳбарияти ўртасида қўшимча яккама-якка учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

Биз бундай тадбирларни ўтказишни давом эттиришни ва компанияларимизни, фондни ва охир-оқибат Ўзбекистоннинг ўзини тарғиб қилишни режалаштирмоқдамиз. Илгари биз Лондон ва Нью-Йоркда ҳам тадбирлар ўтказган эдик.

Фонд IPO’сига кўплаб институционал инвесторларни жалб қилишга муваффақ бўлган бўлсак-да — жойлаштиришда 160 дан ортиқ инвестор иштирок этди — уларнинг сони сезиларли даражада ошиши мумкин деб ҳисоблаймиз.

Менимча, Ўзбекистонга келган инвесторлар энди ЎзНИФ ва унга кирувчи компанияларнинг инвестициявий жозибадорлигини анча яхши тушунишади.

— Олдинда мамлакатга стратегик инвесторларни олиб келадиган йирик битимлар бўлиб ўтиши мумкин.

Иқтисодиётда содир бўлаётган фундаментал жараёнларни ҳисобга олиш керак. У жадал суръатлар билан ўсиб бормоқда, ислоҳотлар ижобий самара бермоқда ва ҳукумат иқтисодиётнинг турли секторлари очиқлигини ошириш бўйича аниқ курсга эга.

Халқаро инвесторлар содир бўлаётган воқеаларни диққат билан кузатиб бораётганига ишончим комил. Мен акциядорлик ёки қарз капитали бозорларидаги инвесторлар ҳақида эмас, балки айнан стратегик инвесторлар ҳақида гапираяпман.

— Фондни бошқаришни бошлаганимиздан бери сўнгги бир ярим йил ичида ўтказилган хусусийлаштириш битимларига қараб хулоса қиладиган бўлсам, жараён жуда шаффоф бўлди.

Давлат стратегик акциялар пакетини сотишда инвестордан активни янада ривожлантириш учун қўшимча капитал қўйилмаларни талаб қилиши мутлақо нормал ҳолатдир.

Биз Руминия ва дунёнинг бошқа мамлакатларида шунга ўхшаш амалиётни кўрганмиз. Бундан ташқари, хусусийлаштиришдан сўнг инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши назорат қилинади.

Одатда, йирик активлар ҳолатида ҳукумат харидорнинг дастлабки мажбуриятлари амалда қандай бажарилаётганини бир неча йил давомида текширади.

Шу сабабли, Ўзбекистонда хусусийлаштиришга қўлланилаётган ёндашув кенг тарқалган халқаро амалиётга тўлиқ мос келади деб ҳисоблайман.

— Дивиденд даромадлилигига келсак, мен ҳозирча аниқ рақамларни айтмайман, чунки биз тегишли прогнозни эълон қилмаганмиз.

Аммо муддатлар бўйича айтишим мумкинки, биринчи дивидендлар 2028 йилнинг биринчи ярмида тўланади.

Улар фонд томонидан 2027 йил давомида портфель компанияларининг 2026 йилдаги молиявий фаолияти якунлари бўйича олинадиган дивидендларга асосланади.

Шундай қилиб, жорий йил жуда муҳим, чунки айнан унинг натижалари фонднинг дивиденд тушумларининг минимал даражасини белгилайди.

Ушбу натижалар асосида портфель компаниялари 2027 йилнинг биринчи ярмида дивидендларни тўлаш бўйича тавсиялар тайёрлайди.

Сўнгра фонд ушбу маблағларни олади. 2027 йил учун аудитдан ўтган молиявий ҳисоботимиз асосида кузатув кенгаши фойдани тақсимлаш бўйича тавсия тайёрлаши, акциядорларнинг розилигини олиши ва 2028 йилнинг биринчи ярмида тўловни амалга ошириши мумкин бўлади.

Ушбу турдаги фондлар учун одатда портфель компанияларининг молиявий йили тугаши ва фонд акциядорларининг банк ҳисоб рақамларига дивидендларнинг амалда тушиши ўртасида тахминан 18 ойлик вақт оралиғи мавжуд.

Шу билан бирга, IPO пайтида таъкидлаганимиздек, ЎзНИФ’нинг инвестициявий жозибадорлиги биринчи навбатда фонд соф активлари қийматининг потенциал ўсиши билан боғлиқ.

Келажакда инвесторлар дивиденд даромади ва дивиденд даромадлилигига кўпроқ эътибор беришади.

— Биз ҳамиша ҳар бир портфель компаниясининг ўсиш имкониятлари ва дивидендларни тўлаш ўртасида мувозанатни топишимиз керак.

Агар компания йиллик фойдани сақлаб қолса ва уни қайта инвестиция қилса, биз ушбу инвестициялар маблағларни дивиденд шаклида тақсимлашга нисбатан қандай потенциал даромад келтириши мумкинлигини баҳолашимиз керак.

SQB ҳолатида биз банкнинг ўсишини ва фойдани қайта инвестиция қилишини давом эттиришига имкон бериш учун 2026 йилда тўланиши керак бўлган 2025 йил учун дивидендлар бўйича истисно қилишга рози бўлдик.

Аммо биз бундай қарорларни индивидуал равишда, ҳар бир аниқ ҳолатда кўриб чиқамиз.

Умуман олганда, биз 50% даражасидаги дивиденд тўловлари коэффициенти маблағларни қайта инвестиция қилиш ва фойданинг бир қисмини фонд акциядорлари ўртасида тақсимлаш зарурати ўртасида тўғри балансни таъминлайди деб ҳисоблаймиз.

— Менимча, ҳукумат фонд портфелига кирувчи давлат компанияларида корпоратив бошқарувни трансформация қилиш бўйича аллақачон жуда яхши ишларни амалга оширди.

Бу унинг мамлакатга хорижий институционал инвесторларни жалб қилиш бўйича интилишининг кучли сигнали бўлди.

Ҳозир энг муҳими — ислоҳотларни, жумладан иқтисодиётнинг турли секторларида тартибга солишдаги ўзгаришларни давом эттириш ва тезлаштиришдир. Агар бу ислоҳотлар ўз вақтида амалга оширилса, ЎзНИФ ва унинг портфель компаниялари қиймати сезиларли даражада ошади.

— Энг муҳим кўрсаткич — соф активлар қийматининг (NAV) ўсиши.

— Албатта, бор. Бизда ҳар бир алоҳида компания учун, шунингдек, фонднинг умумий соф активлари қиймати учун ички мақсадлар белгиланган.

Аммо ошкора равишда мен ҳозирча уларга изоҳ бера олмайман.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.