Иқтисодиёт

Инвесторларни нима жалб қилади, Франклин Темплетон қанча ҳақ олади? – ФТ бош директори билан суҳбат

Ўзбекистон давлат компаниялари аксияларини халқаро инвесторларга таклиф қилмоқда. “Битимимиз инвесторлар орасида катта қизиқиш уйғотди. Бизда жами қарийб 2,9 миллиард доллар миқдорида аксияларни сотиб олиш бўйича талаб шаклланди”, – деди Kun.uz билан суҳбатлашган Франклин Темплетон бош директори Мариус Дан.

Инвесторларни нима жалб қилади, Франклин Темплетон қанча ҳақ олади? – ФТ бош директори билан суҳбат

Ўзбекистон давлат компаниялари аксияларини халқаро инвесторларга таклиф қилмоқда. Бу жараёнда уларнинг қийматини ошириш, инвесторлар ишончини мустаҳкамлаш ва давлат активларини капитал бозорига олиб чиқиш Франклин Темплетон зиммасидаги асосий йўналишлардан бири ҳисобланади.

17-сентабр куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси (УзНИФ) аксиядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Унда УзНИФнинг ИПОдан кейинги натижалари, Жамғарма фаолияти ҳамда Ўзбекистон капитал бозорининг ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

– УзНИФ давлат активларини бошқариш билан бирга хусусий инвесторлар олдидаги мажбуриятларга ҳам эга. Портфел компанияларидан олинадиган юқори дивидендлар давлат бюджетига фойда келтириши мумкин, компанияларда капитални сақлаб қолиш эса уларнинг ўсишига хизмат қилади. УзНИФ бу икки манфаат ўртасидаги мақбул мувозанатни қандай белгилайди?

– Ҳозирги босқичда УзНИФ учун амал қилаётган сиёсат ва тартибларга мувофиқ, портфел компаниялари фойданинг камида 50 фоизини дивиденд сифатида тўлаши керак. Бу, аслида, сиз айтган икки жиҳат — компанияларнинг қайта инвестиция қилиши зарурати ва шу билан бирга УзНИФ ҳамда портфел компанияларидаги аксиядорларнинг ўз инвестицияларидан даромад олиши — ўртасидаги мувозанатни ифодалайди.

Албатта, биз ҳар бир компания билан алоҳида ишлашга доимо тайёрмиз. Юқорида айтганингиздек, агар компаниянинг йирик инвестиция режаси бўлса ёки муайян қийинчиликларга дуч келса, биз ўша компания раҳбарияти ва кузатув кенгаши билан биргаликда дивиденд тўловларининг мақбул даражасини белгилаймиз — бу кўрсаткич пастроқ ҳам, юқорироқ ҳам бўлиши мумкин.

Аммо, менимча, муҳим жиҳат шундаки, фонднинг ИПОсида иштирок этган инвесторлар дастлаб дивиденд масаласига асосий эътибор қаратмаган. Бу масала кейинги икки-уч йил ичида долзарб бўлади. Инвесторларни, аввало, бир томондан Ўзбекистон, иккинчи томондан эса фонд портфелидаги компаниялар ва улар фаолият юритаётган тармоқлар қизиқтирган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.