Уйқудан уйғониш биланоқ телефондан фойдаланиш нима учун зарарли?

**Уйқудан уйғонгач телефондан фойдаланиш нега зарарли?**
Эрталаб кўз очиши билан телефонни текшириш, мессенжерлар ва ижтимоий тармоқлардаги янгиликларни ўқиш кўпчилик учун одатий одатга айланган. Аммо шифокорлар уйғонгандан кейинги илк дақиқаларда мияга катта миқдорда ахборот юклаш асаб тизимига салбий таъсир қилишини айтмоқда.
Инсон уйғонганида унинг организми уйқу ҳолатидан аста-секин фаол тетиклик ҳолатига ўтади. Агар шу жараёнда ижтимоий тармоқлар ёки кундалик хабарлар ўқилса, мия меъёридан ортиқ стимуляцияни қабул қилади.
“Уйғонгандан кейин асаб тизими уйқу ҳолатидан фаол тетиклик босқичига ўтади. Инсон ушбу жараёнда янгиликлар, иш хабарлари ёки ижтимоий тармоқларга шўнғиши натижасида организм асаб тизимининг хотиржам фаоллашувига тўсқинлик қилувчи кўплаб ташқи стимулларни қабул қилади. Кунни ташвишли ёки зиддиятли контент билан бошлаш ушбу ҳолатга салбий таъсир кўрсатади”, дейди мутахассислар.
Смартфондан уйғониш биланоқ фойдаланиш гипертония (қон босими ошиши) ёки инфаркт каби оғир касалликларни бевосита келтириб чиқармайди. Бироқ телефон сабаб одам тўшакда узоқроқ қолиб кетиши, натижада нонуштани ўтказиб юбориши ва жисмоний фаоллик камайиши мумкин.
Сурункали уйқу етишмаслиги, камҳаракат турмуш тарзи ва эрталабки ахборот босими биргаликда юрак-қон томир тизимига қўшимча юк бўлади.
“Уйғонгандан сўнг бириннчи бўлиб телефондан фойдаланиш тўғридан тўғр гипертония, инфаркт ёки бошқа оғир касалликларни келтириб чиқармайди. Аммо агар бу одат сурункали уйқу етишмаслиги, доимий стресс ва камҳаракатлилик билан бирга кечса, ҳолат ўзгаради. Қон босими юқори бўлган инсонлар учун кунни кучли ҳиссий зўриқиш келтириб чиқарадиган ахборот билан бошлаш тавсия этилмайди”.
Ўтказилган статистик тадқиқотларга кўра, уйғонгандан кейин ижтимоий тармоқларни фаол кузатадиган одамларда тушкунликка тушиш кўрсаткичи телефондан минимал даражада фойдаланадиганларга қараганда икки баравар юқори бўлиши мумкин. Бу одат депрессияни бевосита қўзғатувчи асосий сабаб бўлмаса-да, инсоннинг умумий психологик ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи омиллардан бири саналади.
Миядаги ахборот юкламасини камайтириш учун мутахассислар қуйидаги оддий қоидаларга амал қилишни тавсия этади: уйғонгандан кейинги дастлабки 10–15 дақиқа давомида телефонни қўлга олмаслик.
Бу вақтни оддий юмушларга сарфлаш: ўриндан туриш, ювиниш, бир стакан сув ичиш, хонани шамоллатиш.
Фақат шундан кейин хабарлар ва билдиришномаларни текширишга ўтиш.
Бундай содда кундалик одат куннинг илк дақиқаларини безовталиксиз ва тартибли бошлашга ёрдам беради.

