Маҳаллий

Урбанизация қўмитаси фирибгарлик қурбони бўлаётган фуқаролар бўйича изоҳ берди

Айрим қурилиш компаниялари фаолияти, уй-жойни топшириш муддатларининг бузилиши, харидорларга маблағларнинг қайтарилмаслиги ҳолатлари учрамоқда.

Урбанизация қўмитаси фирибгарлик қурбони бўлаётган фуқаролар ҳақида изоҳ берди

Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси бу масала юзасидан ўз муносабатини билдирди.

Қўмита уй-жой хариди учун маблағ киритган фуқароларнинг ваъда қилинган хонадонлар ҳамда пулларини қайтариб олиш имкониятисиз қолишини мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат деб баҳолаган.

Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ҳозирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида кўриб чиқилаётган «Кўп квартирали уйлар ва бошқа кўчмас мулк обьектларини улуш киритиш асосида қуриш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси доирасида эскроу ҳисобварақлари тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. Мазкур механизм харидорлар маблағларини махсус банк ҳисобварақларига жойлаштиришни ва уларни қурувчиларга фақат белгиланган шартлар бажарилгандан кейингина ўтказишни назарда тутади. Бу фирибгарлик ҳамда фуқаролар маблағларидан мақсадсиз фойдаланиш хавфини сезиларли даражада камайтиришга хизмат қилади.

Эскроу механизми, шунингдек, қурилишнинг узлуксиз давом этишини таъминлашни ҳам кўзда тутади, жумладан, лойиҳани амалга оширишда жиддий муаммолар юзага келганда бошқа қурувчини тезкор жалб қилиш имкониятини ҳам беради. Бу эса қурувчи ўз мажбуриятларини бажара олмаган тақдирда ҳам қурилишнинг якунланишини таъминлайди.

«Миллий қўмита харидорлар маблағларини ишончли ҳимоя қилиш, қурувчилар томонидан мажбуриятларнинг сўзсиз бажарилиши ҳамда бозорнинг виждонли иштирокчилари учун шаффоф ва тенг шароитлар яратиш уй-жой қурилишининг асоси бўлиши лозим, деб ҳисоблайди

», дейилади хабарда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.