Маҳаллий

“Уни ўлдириш ниятимиз бўлмаган”. Наманганда эрини ўлдириш учун қотил ёллаган аёл ва унинг жазмани 8,5 йилга қамалди

“Уни ўлдириш ниятимиз бўлмаган”. Наманганда эрини ўлдириш учун қотил ёллаган аёл ва унинг жазмани 8,5 йилга қамалди

Наманган вилоятида эрини ўлдириш мақсадида қотил ёллашга уринган аёл ҳамда унинг жазмани 8 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилинди.

Аниқланишича, 1989-йилда туғилган Н.М. 2011-йилдан бери М.Б. билан шаръий никоҳ асосида яшаб келган. Улар турмуш давомида бир нафар қиз фарзанд кўришган.

2025-йил бошида Н.М. стоматология шифохонасида 1992-йилда туғилган Х.Т. билан танишиб, кейинчалик у билан яқин муносабат ўрнатган. 2025-йил августида М.Б. бундан хабар топгач, эр-хотин ўртасида келишмовчиликлар бошланган.

М.Б. Х.T.dan Н.М. номига уй олиб беришни талаб қилган, акс ҳолда уларнинг муносабатини оиласига айтиб, шарманда қилишини билдирган. Шундан сўнг Х.Т. Н.М. номига хонадон олиб бериб, аввалига 10 минг доллар тўлаган. Кейин эса уй учун ойлик кредит тўловларини ҳам ўзи амалга ошириб борган.

2026-йил февралида Н.М. таниши Т.Қ. билан боғланиб, ундан эри М.B.ni ўлдириш учун одам топиб беришни сўраган. Бунинг эвазига 6 минг доллар таклиф қилинган ва Х.Т. Т.Q.ga аванс сифатида дастлаб 1 минг доллар берган.

Бироқ Т.Қ. буюртмани бажариш ўрнига ички ишлар органларига мурожаат қилган. У ўзига берилган 1 минг доллар ҳамда Н.М. билан бўлган суҳбатнинг аудиоёзувини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширган. Шундан кейин тезкор тадбир ўтказилган.

Саҳналаштирилган “ўлим”

2026-йил 4-март куни тадбир доирасида М.Б. гўёки ўлдирилгандек кўрсатилган. Унинг танасида жароҳатлар борлиги тасвирланиб, “ўлдирилган” ҳолатдаги фото ва видеолар тайёрланган.

Тасвирлар Н.М. ва Х.T.ga кўрсатилган. Улар М.Б. ҳақиқатан ҳам ўлдирилганига ишонган. Шундан сўнг Н.М. ва Х.Т. Т.Q.ga 5,5 минг доллар бераётган пайтда тезкор ходимлар томонидан ушланган.

Н.M.ning айтишича, М.Б. уни мунтазам уриб-калтаклаб келган. Х.Т. билан муносабатидан хабар топгач эса жанжаллар янада кучайган. Шу сабабли у Т.Q.dan эрини ўлдиришни эмас, балки қаттиқроқ уриб, қўрқитиб қўйишни сўраганини билдирган.

“Эрим мени мунтазам уриб-калтакларди. Х.Т. билан телефонда гаплашиб юрганимни билиб қолгач, жанжаллар янада авжига чиқди. Шунда уни қаттиқроқ уриб, қўрқитиб қўйишни сўрагандим”, деган Н.М. суддаги кўрсатувида.

Н.M.ning айтишича, қотиллик таклифини дастлаб Т.Q.ning ўзи билдирган. У эрини уриб, қўрқитиб қўйишни сўраганида, Т.Қ. жабрланувчи кейинчалик ИИБга мурожаат қилиши ва жиноят фош бўлиши мумкинлигини айтган. Шундан кейин уни бутунлай “йўқ қилиш”ни таклиф қилган.

Судда Т.Қ. ҳам гувоҳ сифатида кўрсатма берган. Унинг айтишича, 2026-йил февралида Н.М. қўнғироқ қилиб, бир муаммони ҳал қилишда ёрдам сўраган.

“Улар мен билан учрашиб, М.B.ni ўлдириш учун одам топиб беришни сўради. Қотиллик таклифи айнан улардан, хусусан, Н.M.dan чиққанди. Бунинг учун 6 минг доллар берилишини айтишди. Шундан сўнг ҳолат ҳақида ички ишлар органларига хабар бердим”, деди ўз кўрсатмасида Т.Қ.

М.Б. судда хотинининг уни мунтазам уриб-дўппослагани ҳақидаги кўрсатмасини рад этган. Унинг айтишича, у Н.M.ni урмаган. Шу билан бирга, М.Б. судланувчиларга нисбатан даъвоси йўқлигини билдириб, 14 ёшли қизи она меҳрига муҳтожлигини айтиб, Н.М. ва Х.T.ga қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраган.

Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди Н.М. ва Х.T.ni Жиноят кодексининг 25, 28-моддалари ҳамда 97-моддаси 2-қисми “п” банди билан айбдор деб топган. Уларнинг ҳар бирига 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.