Украина урушдан кейинги хавфсизлик кафолатларининг учта вариантини таклиф этмоқда – Зеленский
Украина уруш тугаганидан кейинги хавфсизликни таъминлаш учун НАТОга аъзолик, АҚШ кафолатлари ва кўнгиллилар коалицияси доирасидаги кафолатларни ўз ичига олган учта вариантни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда президент Володимир Зеленский маълум қилди.

Украина урушдан кейинги хавфсизлик кафолатларининг учта йўлини таклиф қилмоқда – Зеленский
Украина уруш тугагач бериладиган хавфсизлик кафолатларининг учта вариантини кўриб чиқмоқда.
«Биз бу кафолатлар мажмуаси эканини айтмоқдамиз. НАТО бор, ҳамма шунга умид қилмоқда. Аммо ҳозир америкаликлар билан муҳокама қилинаётган АҚШ кафолатлари ҳам бор. Унда бешинчи тузатиш мавжуд. Шунингдек, кўнгиллилар коалицияси ҳам бор бўлиб, унинг доирасида АҚШ томонидан Европа хавфсизлиги кафолатлари кўзда тутилган», – деди президент.
У бу кафолатларнинг барчаси кучли Украина армияси асосида шакллантирилиши мумкинлигини қайд этди. Президент гап Мудофаа кучларининг ҳам сон жиҳатдан, ҳам сифат жиҳатдан таркиби ҳақида кетаётганини, бунинг учун эса «анчагина маблағ» зарурлигини таъкидлади.
«Европа ва Америкадаги ҳамкасбларимиз буни билади. Бизда ҳаммаси аллақачон ҳисоб-китоб қилинган. Давлатимиз хотиржам бўлиши учун молиялаштириш масаласи ҳам, аскарларимизнинг тегишли сони ҳам аниқ», – деб қўшимча қилди Зеленский.
Президент хавфсизлик кафолатлари вариантлари орасида НАТОга аъзо бўлиш масаласи ҳам борлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бу ҳам Алянс, ҳам Россия учун фойдали бўлиши мумкин.
«Биз буни муҳим деб ҳисоблаймиз. Биз ўз армиямиз билан НАТО учун муҳиммиз. Худди шунингдек, НАТО ҳам Украина хавфсизлиги учун жуда муҳим. Биз ҳозирча бу ҳақда батафсил гапирмаяпмиз. Лекин ҳамкорларимиз билан буни муҳокама қиляпмиз. Очиғини айцам, бизнинг НАТОга аъзо бўлишимиз россияликларга ҳам керак деб ҳисоблайман. Чунки улар учун бу НАТОдан ташқаридаги Украинага қараганда каттароқ хавфсизликдир», – деб таъкидлади президент.
У Россия билан тинчлик музокаралари масаласига ҳам изоҳ берди.
«Эртага ёки индинга мен Рубиодан бир сутка олдин мулоқотимизда кўтарилган масалалар бўйича ишоралар олмоқчиман. Дастлабки ишораларни Кушнер менга Киевга келаётганида етказган эди. Унинг айтишича, улар бу масалани Россия билан муҳокама қилган ва Россия уч томонлама – Америка, Украина ва Россия форматидаги учрашувни қўллаб-қувватламоқда. Ноябр ойида техник жамоаларнинг юқори даражадаги учрашуви бўлиб ўтади», – деди президент.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент Зеленский Украина ҳудудларининг бир қисми россияликлар назорати остида қолиши шарти билан Россия билан тинчлик келишувига боришга тайёрлигини билдирган эди. Президент, шунингдек, Россия жорий йил давомида Украинада ҳеч қандай муваффақиятга эришмаганини таъкидлади.

