“Украина тинчлик истайди, аммо Россияга таслим бўлмайди” — Зеленский Мустақиллик кунида нутқ сўзлади

Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан қилган нутқида Киев тинчликка интилаётганини, аммо Россияга ҳеч қандай шартлар асосида таслим бўлмаслигини таъкидлади.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, ҳатто Украина Россиянинг шарқий ҳудудларни бериш талабларига рози бўлган тақдирда ҳам, Москва ўз тажовузини тўхтатмаслиги мумкин.
Мустақиллик куни тадбирларида Зеленский билан бирга Буюк Британия бош вазири Энди Бёрнҳем ва Европа кенгаши президенти Антонио Кошта ҳам иштирок этди. Бёрнҳем Киевга ташрифи орқали Буюк Британиянинг Украина мудофаасини қўллаб-қувватлашдаги қатъий позициясини намойиш этишини билдирди.
Шунингдек, Буюк Британия Украинага Европанинг ССАЛП узоқ масофали қанотли ракеталарини мамлакат ҳудудида ишлаб чиқаришни бошлаш учун махфий технологиялардан фойдаланишга рухсат беришини маълум қилди. Кремл эса бундай технологиялардан фойдаланиш Россия ва Буюк Британия ўртасидаги муносабатларнинг янада кескинлашишига олиб келишини билдирди.
24-август куни Украина иттифоқчилари иштирокидаги “Соалитион оф тҳе Виллинг” гуруҳи ҳам ҳарбий масалаларни муҳокама қилиши кутилмоқда. Томонлар, хусусан, Россиянинг баллистик ракеталаридан ҳимояланиш учун Украинага қўшимча ҳаво мудофааси тизимларини етказиб бериш масаласини кўриб чиқади.
Зеленский Украина урушни тўхтатиш учун зарур бўлган барча ёрдамни олишни исташини, бироқ иттифоқчилардан Украина учун жанг қилишни сўрамаётганини таъкидлади.
Украина ҳозирда ҳаво ҳужумидан мудофаа салоҳиятини кучайтириш мақсадида Франсия, Германия, АҚШ ва бошқа ҳамкорлар билан музокаралар олиб бормоқда. Хусусан, Киевга САМП/Т ва Патриот тизимлари учун ракеталар етказиб бериш, шунингдек, айрим қуролларни Украина ҳудудида ишлаб чиқариш бўйича келишувлар муҳокама қилинмоқда.

