Маҳаллий

Учтепада 21 ёшли аёл кесарча кесиш орқали туғуруқдан кейин комага тушиб қолди

Мафтуна Мирзараҳимова 2026-йилнинг 24-апрелида Учтепа туманидаги 9-перинатал марказида кесарча кесиш амалиётидан кейин кома ҳолатига тушган. У 6 ойдан бери оғир ҳолатда. Аёл соғлом бўлган, ҳомиладорлик даврини ҳам яхши ўтказган. Унга қилинган эпидурал анестезия реаксия бергани айтилмоқда.

Учтепада 21 ёшли аёл кесарча кесишдан сўнг комага тушиб қолди

Таҳририятга 6 ойдан буён фарзандини ҳаётга қайтариш учун курашаётган Нилуфар Ҳакимова мурожаат қилди. У соғлом юрган, ҳомиладорлик даврини ҳам яхши ўтказган қизи туғуруқдан кейин жуда оғир аҳволга тушиб қолганини айтиб, ёрдам сўради:

“2005-йилда туғилган қизим Мафтуна Мирзараҳимова ўз вақтида дард тутиб, Учтепа туманидаги 9-перинатал шифохонага ўз оёғи билан борган. Куёвим билан борганда кесарча кесишга кўрсатма бўлмаган. “Ўзи туғади” деб олиб қолишган. Куёвим кутган, орада жума намозига бориб қайтиб келганида эса “операция қилдик, Мафтуна беҳуш, комада” дейишган. Мен келганимда қизимнинг аҳволи жуда оғир эди. Бош шифокор Улуғбек Бекжоновга мурожаат қилиб, уни бошқа шифохонага олиб боришни илтимос қилдим.

Қизимга нима бўлганини сўрасам, “эпидурал анестезияда реаксия берди. Шунинг учун юраги тўхтаб қолди, шошилинч операция қилдик” дейишди”, дейди она.

«25 кунда кўзини очди»

5 ой давомида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида даволанган Мафтунанинг аҳволи яхшиланмаган. Қизининг ҳолати ва даволаниш билан боғлиқ узлуксиз харажатлар ота-онани ҳам руҳий, ҳам молиявий жиҳатдан оғир аҳволга солган.

“27-апрел куни Республика шошилинч тиббий ёрдам шифохонасига ўтказдик. У ерда нейрореанимацияга олишди. 25 кунда кўзини очди, “кома 2 ҳолати” ташхиси қўйилди. Жуда ёмон аҳволда ётарди қизим, юзларини ёпиб қўйишганди. Ҳозиргача оғир аҳволда. Апаллик синдром деган диагноз қўйишган. Қўл-оёқлари қийшайиб, фалажланиб қолган. Наҳотки битта туғишда шу даражага келиб қолса?

Ҳеч ким тилхат ёзмаган, операцияга ҳеч кимдан рухсат олинмаган. Нега операция қилинди, ўзи туғиши керак эди деганимизда “ўзи сўраб олди” деган жавобни айтишди. Ҳамма айбни қизимга тўнкашди. Қизим бу ҳолатида ҳеч нарсани тасдиқлай олмайди. Беш ойдан бери битта “она” деган сўзига зорман. Кўзини очиб ёпади, бир сўз гапира олмайди”.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.