Учқўрғон воқеаси ортидан вазирлик барча давлат боғчаларида текшириш бошлади
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Наманган вилоятидаги давлат боғчасида “завхоз” 5 ёшли қизалоқни зўрлагани ортидан махсус ищи гуруҳ тузди. Ҳозирда барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари текширилмоқда. Учқўрғондаги боғчанинг воқеага дахлдор, деб гумон қилинган ходимлари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Учқўрғон воқеасидан сўнг вазирлик барча давлат боғчаларида текширув бошлади
Учқўрғон туманидаги давлат мактабгача таълим ташкилотида юз берган ҳолатни ўрганиш ҳамда масъулларнинг хизмат вазифасига лойиқлигини баҳолаш учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ищи гуруҳ тузилди. Вазирлик мазкур ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди.
Муносабатда воқеага алоқадор бўлган ҳамда ўз ишига масъулияцизлик билан ёндашган тизимдаги барча ходимлар ва мансабдор шахсларга нисбатан тегишли ташкилотлар ваколати доирасида зарур чоралар кўрилиши, айбдорлар жазоланиши қайд этилган.
“Таълим ташкилотининг воқеага дахлдор, деб гумон қилинган ходимлари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган”, дейилади вазирлик муносабатида.
Қўшимча қилинишича, бундай салбий ҳолатлар бошқа боғчаларда ҳам такрорланмаслиги учун вазирликнинг махсус ищи гуруҳи аъзолари ҳозирда барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари ходимларини текширмоқда.
Аввалроқ Учқўрғон туманидаги давлат боғчасида 5 ёшли қизалоқ 52 ёшли хўжалик ишлари бўлими мудири томонидан зўрлаб келингани хабар қилинганди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи ушланган ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Боғча директори ҳолатни ўрганган Kun.uz мухбирига “воқеа содир бўлган куни меҳнат таътилида бўлганини” айтганди.

