Маҳаллий

Туркиянинг Эвяп Ҳолдинг компанияси Öзбекистондаги лойиҳасини жадаллаşтиради

Öзбекистон ва Туркиянинг Эвяп Ҳолдинг компанияси ОСТИМ Глобал саноат зонасидаги янги лойиҳани жадаллаşтириşга келиşиб олди. Şунингдек, иşлаб çиқариş уçун зарур хомаşёни маҳаллийлаşтириş имкониятлари муҳокама қилинди.

Туркиянинг Эвяп Ҳолдинг компанияси Ўзбекистондаги лойиҳасини жадаллаштиради

Президент матбуот хизматига кўра, Шавкат Мирзиёев 29-октабр куни Анқарада Эвяп Ҳолдинг компанияси бошқарув кенгаши аъзоси Öмер Эвяпни қабул қилди.

Мулоқот чоғида компаниянинг шахсий гигиена ва косметика маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасидаги тажрибаси асосида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Туркия томони истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга тайёрлигини билдирди.

Öмер Эвяп Ўзбекистонда турк компаниялари учун яратилаётган қулай шароитлар ва тақдим этилаётган имтиёзлар туфайли уларнинг сони йил сайин ортиб бораётганини қайд этди.

Учрашувда ОСТИМ Глобал Ўзбекистон–Туркия саноат зонасида йўлга қўйилаётган лойиҳани тезлаштириш ҳамда унга зарур хомашёни маҳаллийлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.