Шавкат Мирзиёев Cengiz Holding раҳбари билан учрашди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 16 октябрь куни Туркиянинг Cengiz Holding компанияси бошқаруви раиси Меҳмет Ченгизни қабул қилди. Учрашув Ёнилғи-энергетика соҳасидаги инвесторлар кенгаши йиғилиши доирасида бўлиб ўтди. Томонлар энергетика, геология ва инфратузилма соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилдилар. Давлат раҳбари Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги товар айланмаси ўсаётганини, шунингдек, йирик инвестиция лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилаётганини таъкидлади. Музокаралар якуни бўйича [...] эришилди

Шавкат Мирзиёев Cengiz Holding раҳбари билан учрашув ўтказди
16 октябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркиянинг Cengiz Holding компанияси бошқаруви раиси Меҳмет Ченгизни қабул қилди. Учрашув Ёнилғи-энергетика тармоғидаги инвесторлар кенгаши йиғилиши доирасида бўлиб ўтди.
Мулоқот чоғида томонлар энергетика, геология ва инфратузилма соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқдилар. Давлат раҳбари Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги товар айланмаси ортганини, шунингдек, йирик инвестиция лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилаётганини таъкидлади.
Музокаралар якуни бўйича иссиқлик электр станцияларини қуриш ва электр тақсимлаш тармоқларини модернизация қилиш бўйича истиқболли лойиҳалар юзасидан келишувларга эришилди.

