Дунё

Туркияда оила ва болаларни ҳимоя қилиш бўйича кенг кўламли операция бошланди

Туркияда оила ва болаларни ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли операция бошланди

Туркия ҳукумати “Оилам ҳимояда” (Аилем Гüвенде) операцияси доирасида 162 нафар гумондор, 9 та уюшма ва 13 та компанияга нисбатан суд ишларини бошлади. Бу ҳақда Туркия адлия вазири Акин Гурлек Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Операция Истанбул, Анқара, Измир, Айдин ва Мерсин прокуратураларининг мувофиқлигида, хавфсизлик органлари ҳамда жандармия билан ҳамкорликда олиб борилмоқда. Бешта марказий, жами 15 та вилоятни қамраб олган тадбирлар доирасида 162 нафар гумондор, 9 та уюшма ва 13 та корхонага нисбатан ҳуқуқий чоралар кўрилмоқда, деб ёзди вазир.

Унинг сўзларига кўра, тергов давомида қўшмачилик билан шуғулланган шахслар, шунингдек, бундай фаолият учун шароит яратган корхоналар ўрганилган.

Бундан ташқари, ахлоққа зид материаллар, жумладан, болаларга оид контентларни тайёрлаш ва тарқатишда гумонланаётган шахслар ҳам алоҳида текширилган.

ДҲА ёзишича, яширин кузатув, рақамли экспертиза ва гувоҳларнинг кўрсатмаларини ўз ичига олган тезкор тадбирлар доирасида бир вақтнинг ўзида гумондорларни қўлга олиш, тинтув ва ашёларни мусодара қилиш амалиётлари ўтказилган. Айрим уюшмалар ва фаолларнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари ҳамда веб сайтларига кириш чекланган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.