Дунё

Туркияда давлат байроғига тупурган шахс ҳибсга олинди

Туркияда давлат байроғига тупурган шахс ҳибсга олинди

Туркиянинг Аланя курортида давлат байроғига тупурган 58 ёшли Британия фуқароси қўлга олинди.

Маълумотларга кўра, 58 ёшли сайёҳ меҳмонхона ходимлари билан тортишиб қолган, шундан кейин вестибюлга осилган байроққа тупурган. Ходимлар унинг бу хатти-ҳаракати ҳақида полицияга хабар берган. Шундан сўнг британиялик эркак қўлга олиниб, Аланя судига олиб борилган. У ерда хорижлик давлат рамзига ҳурмацизлик кўрсатишда айбланиб, ҳибсга олинган.

Суд қароридан кейин Британия фуқароси шаҳар ташқарисидаги маҳаллий қамоқхонага олиб кетилган. Туркия Жиноят кодексининг 300-моддасига кўра, давлат байроғига омма олдида ҳурмацизлик қилиш уч йилгача озодликдан маҳрум этишга сабаб бўлиши мумкин.

Маълумот учун, 2025-йил август ойида Босния ва Герсеговинадан келган сайёҳ Кападокияда Туркия байроғи ўрнатилган устунда поле денс ижро этиб, воқеа акс этган видеони ижтимоий тармоққа жойлаган эди. Шундан сўнг прокуратура унга нисбатан жиноий иш очган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.