Туркияда 34 нафар россиялик аёл ахлоқ қоидаларини бузишда айбланиб ушланди
Анқара шаҳридаги тунги клубларда рейдлар ўтказилиб, 100 дан ортиқ аёл қўлга олинди. Улар орасида МДҲ фуқаролари ҳам бор.

Туркияда ахлоқ қоидаларини бузишда айбланиб 34 нафар россиялик аёл қўлга олинди
Туркия пойтахти Анқара шаҳрида 30 дан ортиқ россиялик аёл ушланган. Уларга жамоат тартиби ва ахлоқ қоидаларини бузиш бўйича айблов қўйилмоқда.
Элчихона берган маълумотга кўра, полиция ходимлари 23-октябр куни Анқарадаги Махим, Ҳавана ва Фолибергер тунги клубларида рейдлар ўтказган. Текширувлар чоғида Россиянинг 34 нафар фуқароси қўлга олинган.
Ҳуқуқ-тартибот ходимлари ушланган аёлларнинг мобил телефонларини олиб қўйган. Бироқ уларга шаҳар телефонлари орқали яқинлари билан боғланишга рухсат берилган. Айни пайтда барча аёллар Акюрт депортация марказида сақланмоқда. Улар билан туркиялик адвокат ишламоқда.
Тез орада бу масала юзасидан суд мажлиси бўлиб ўтади. Россия консуллиги ходимлари ҳам ўз фуқаролари билан учрашган. Дипломатлар вазиятга қараб уларга зарур ёрдам кўрсатилишини маълум қилган.
Уларнинг аксарияти МДҲ мамлакатлари фуқаролари экани айтилмоқда. Қўлга олинган аёллардан бирининг дугонаси воқеа тафсилотларини сўзлаб берди.
Унинг айтишича, аёллар тунги клубларга раққоса, хонанда ёки ДЖ сифатида ишга таклиф қилинган. Кейинчалик улардан клубга келган меҳмонлар билан вақт ўтказиш ва кўпроқ пул сарфлашга ундаш ҳам талаб қилинган. База маълумотига кўра, Туркия полицияси қўлга олинган аёлларни фоҳишаликда айбламоқда.

