Спорт

Туркия Суперлигаси. Аббосбек Файзуллаев ҳамда Элдор Шомуродов гол урган баҳсда “Башакшеҳир” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Мазкур ғалабадан кейин Истанбул клуби ҳисобидаги очколар сони 14 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди.

Туркия Суперлигаси. Аббосбек Файзуллаев ҳамда Элдор Шомуродов гол урган учрашувда “Башакшеҳир” йирик ғалабага эришди

Туркия Суперлигасининг 10-турида Истанбулнинг “Башакшеҳир” жамоаси ўз майдонида “Самсунспор”ни қабул қилиб, йирик ҳисобда зафар қучди.

“Фотиҳ Терим” стадионида ўтган баҳс мезбонларнинг фаол ҳаракатлари билан бошланди. Учрашувнинг 10-дақиқасида Иван Брничнинг узатмасидан кейин ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов рақиб дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни очди — 1:0.

Меҳмонлар бу голга тезда жавоб қайтарди. 22-дақиқада Муҳаммад Баёнинг пасидан фойдаланган Танги Кулибали мувозанатни тиклади — 1:1. Шунга қарамай, “Башакшеҳир” футболчилари ҳужумкорликни сусайтирмади. 25-дақиқада Саба Харебашвилининг ассисти билан Андреас Сков Олсен жамоасини яна олдинга олиб чиқди — 2:1. Биринчи бўлим якунига яқин Якуб Калужинскийнинг узатмасидан сўнг Эмин Байрам мезбонларнинг учинчи голини урди ва тайм 3:1 ҳисобида якунланди.

Иккинчи бўлимда ҳам голлар давом этди. 75-дақиқада яна Якуб Калужинскийнинг узатмасидан кейин Уссейну Ба “Башакшеҳир”нинг тўртинчи голига муаллифлик қилди — 4:1. Ўйиннинг 84-дақиқасида захирадан тушган Жорес Ассоуму узатмасидан сўнг Элайис Тавсан “Самсунспор”нинг иккинчи голини киритиб, фарқни қисқартирди — 4:2. Бироқ учрашув якунига яқин истанбулликлар сафидаги иккинчи ўзбекистонлик футболчи — Аббосбек Файзуллаев гол уриб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

“Башакшеҳир” — “Самсунспор” 5:2

Голлар: 1:0 — Элдор Шомуродов (10), 1:1 — Танги Кулибали (22), 2:1 — Андреас Сков Олсен (25), 3:1 — Эмин Байрам (41), 4:1 — Уссейну Ба (75), 4:2 — Элайис Тавсан (84), 5:2 — Аббосбек Файзуллаев (90+1).

“Башакшеҳир”: Муҳаммед Сенгезер, Эмин Байрам, Уссейну Ба, Михал Карбовник, Саба Харебашвили, Оливье Кемен (Онур Эргун, 78), Якуб Калужинский, Иван Брнич (Аббосбек Файзуллаев, 78), Андреас Сков Олсен (Юсуф Сари, 78), Элдор Шомуродов (Эдин Вища, 83), Дейви Селке (Бертуғ Йилдирим, 67).

“Самсунспор”: Мендес, Страхиня Эракович, Габриеле Гуарино (Элайис Тавсан, 46), Л. Драпински, Л. Томассон, Э. Ватт (Самед Онур, 71), Желил Юксел (Оскар Оленшлегер, 15), Танги Кулибали (Сайкуба Жаржу, 82), А. Секонго (Жорес Ассоуму, 71), Муҳаммад Баё, Билал Баязит.

Огоҳлантиришлар: А. Секонго (4), Страхиня Эракович (85).

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.