Спорт

Шомуродов дубл қайд этган баҳсда “Башакшеҳир” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Шомуродов дубл қилган учрашувда “Башакшеҳир” йирик ҳисобда зафар қучди

Туркия Суперлигасининг 6-турида “Башакшеҳир” ўз майдонида “Генчлербирлиги”ни қабул қилди. Беллашув Истанбул клубининг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Дастлабки дақиқаларданоқ мезбонлар ҳисобни очишга эришди. 9-дақиқада Сков Олсен гол урди. Шундан кейин “Башакшеҳир” фаолликни ошириб, яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. 33-дақиқада Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов Иван Брничнинг узатмасини голга айлантириб, фарқни иккитага етказди — 2:0.

Иккинчи бўлим ҳам майдон эгалари устунлигида кечди. 53-дақиқада Дейви Селке пеналтидан аниқ зарба бериб, ҳисобни йириклаштирди. 66-дақиқада Элдор Шомуродов дублни расмийлаштириб, учрашув якунини белгилади — 4:0.

Диққатга сазовор жиҳати шундаки, “Башакшеҳир” сафидаги икки ўзбекистонлик футболчи ҳам майдонга тушди. 77-дақиқада Аббосбек Файзуллаев Иван Брнич ўрнига ўйинга қўшилди. Икки гол муаллифи бўлган Элдор Шомуродов эса 77-дақиқада ўрнини Беркай Ўзжанга берди.

Мазкур ғалабадан кейин “Башакшеҳир” муҳим 3 очкони қўлга киритиб, турнир жадвалида 12-ўринга кўтарилди. 7 очкога эга “Генчлербирлиги” эса 13-поғонага тушиб кетди.

Туркия Суперлигаси, 6-тур

“Башакшеҳир” — “Генчлербирлиги” 4:0

Голлар: 1:0 — Олсен (9), 2:0 — Шомуродов (33), 3:0 — Селке (53, пеналти), 4:0 — Шомуродов (66).

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.