Сиёсат

Туркий давлатлар ташкилоти давр синовидан ўтиши керак – Алишер Қодиров

«Миллий тикланиш» демократик партияси раҳбари Алишер Қодиров Туркий давлатлар ташкилотининг келажаги, қардош мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик

Туркий давлатлар ташкилоти давр синовидан ўтиши керак – Алишер Қодиров

«Миллий тикланиш» демократик партияси раҳбари Алишер Қодиров Туркий давлатлар ташкилотининг истиқболи, қардош мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик ҳамда глобал таҳдидлар юзасидан ўз фикрларини билдирди.

Унинг айтишича, Туркий давлатлар ташкилотининг асослари фақат иқтисодий ёки сиёсий манфаатларга эмас, балки қардош халқларнинг тарихий ва қон-қариндошлик алоқаларига таяниши лозим.

«Яқин ўн йиллар ичида сиёсий манфаатлар ёки иқтисодий манфаат учун бирлашганларнинг тарқалишини кузатамиз. Бундай боғлар вазифасини бажарганидан кейин узилади, лекин қондошлик боғи вақтинчалик эмас, у манфаатларга қараб бор-йўқ бўлиб қолмайди», – деб ёзди

Унинг фикрича, дунёдаги геосиёсий ўзгаришлар шароитида туркий давлатлар фақат ўзаро манфаатлар учун эмас, балки тарихий яқинлик сабаб ҳам бир-бирини қўллаб-қувватлаши керак.

«Яқин юз йилда заифлар йўқ бўлиб кетади, биз йўқ бўлиб кетмаслик учун бирлашишга мажбурмиз», – дея таъкидлади сиёсатчи.

Қодиров бундан юз йил аввал туркий халқлар бир-бирига интилган бўлса-да, давлатларнинг заифлиги сабаб ўзаро ёрдам бера олмаганини қайд этди.

Шунингдек, у туркий давлатлар ўртасидаги муносабатларда иқтисодий манфаатлардан устун турадиган тарихий ва маънавий ришталарни асраш зарурлигини билдирди.

Партия раҳбари Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркий давлатлар ташкилотининг Анқара саммитида илгари сурган ташаббусларини айнан шу мезонлар асосида чуқур ўрганиш ва амалга ошириш лозимлигини таъкидлади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.