Туристик йиғим миқдори қайта кўриб чиқилади
Туристик йиғим миқдори жойлаштириш воситаларининг хона ва ўринлари сотилиш нархига қараб белгиланади ҳамда барча учун ягона ставка жорий этилади.

Туристик йиғим миқдори қайта кўриб чиқилади
Ўзбекистонда туристик йиғим миқдори соҳанинг иқтисодий хусусиятларига мос равишда қайта кўриб чиқилади. Бу ҳақда Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга оширишга қаратилган фармонида айтиб ўтилган.
Фармонга биноан, туристик йиғим миқдори жойлаштириш воситаларининг хона ва ўринлари сотилиш нархига қараб белгиланади ҳамда барча учун ягона ставка жорий этилади.
Бундан ташқари, меҳмонхоналар учун автотураргоҳга оид мажбурий талаблар ҳам қайта кўриб чиқилади, хусусан, бу талаблар инфратузилмадан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Туроператорларга 10 нафардан ортиқ сайёҳлик гуруҳлари учун сотиб олинган маданий мерос обьектларига кириш чипталари учун 30 фоизгача чегирма бериш режалаштирилмоқда.
Юқорида қайд этилганларни ўз ичига олган Президент қарори лойиҳаси уч ой муддат ичида тайёр бўлиши лозим.

